2018 йилда “Yoshlar – kelаjagimiz” жамғармаси Оқолтин туман филиали томонидан 6 нафар ёшга 240 млн. сўмлик кредитлар ажратилди

21.02.2019, 19:45

2018 йилда “Yoshlar – kelаjagimiz” жамғармаси Оқолтин туман филиали томонидан 6 нафар ёшга 240 млн. сўмлик кредитлар ажратилди

2018 йилда “Yoshlar – kelаjagimiz” жамғармаси Оқолтин тумани филиали томонидан 6 нафар ёшга 240 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Эътиборлиси, ушбу кредит маблағи эвазига 11 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланди.

Бу ҳақда O‘zLiDeP Оқолтин туман Кенгаши томонидан “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига кўмаклашиш O‘zLiDePнинг бош мақсади” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида маълум қилинди.  

Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, 2018 йилда “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида партия туман кенгаши томонидан тизимли ишлар амалга оширилган. Хусусан, ёшларнинг қизиқишлари, орзу-истаклари, режалари, мавжуд муаммо ва камчиликларини чуқур ўрганилган. Уйма-уй юрилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилишида кўмаклашилган.

“Ўтган йили O‘zLiDeP кўмагида “Аgrobank” туман филиали томонидан 65 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олган эдик. Мазкур кредит эвазига нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этдик. Ҳозирда корхонамизда 14 нафар ишчи-ходим меҳнат қиляпти. Шу кунларда эса фаолиятимизни кенгайтириб, янги иш ўринлари яратиш ҳаракатида юрибмиз”, – дейди ёш тадбиркор Ойбек Жониқулов.

Тадбирда шунингдек, ёшларга бизнесни бошлашдан аввал белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш тартиб-таомиллари ҳақида кенгроқ маълумотлар берилди. 

Комил БУРХОНОВ,

Халқ депутатлари Оқолтин туман

Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

  • Кўрилди
    556
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+