O‘zLiDeP ёшларга Президент фармони моҳиятини тушунтирди

21.02.2019, 08:02

O‘zLiDeP ёшларга Президент фармони моҳиятини  тушунтирди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Президентимизнинг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этди.

Тегишли соҳа вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз борди.

 “Ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшларда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш партиямиз олдидаги энг асосий вазифалардан саналади. Боиси ўз ҳуқуқларини яхши билган ёшлар тўғри йўлдан адашмайди, жамиятга нафи тегадиган етук кадр бўлиб улғаяди. Шу нуқтаи назардан ўғил-қизларимизнинг сиёсий саводхонлигини ошириш, айниқса, уларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш  даркор”, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ф.Абдусатторов.

Тадбирда сўз олганлар ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни ёт ғоя ва мафкуравий хуружлардан асраш, соғлом фикр ҳамда қалб эгалари қилиб тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида қайд этишди.

Тадбир сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.

    Дилшод ТЎРАҚУЛОВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    468
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+