Самарқандлик тадбиркор жорий йилда 2,5 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилмоқчи

21.02.2019, 20:03

Самарқандлик тадбиркор жорий йилда 2,5 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилмоқчи

Самарқанд шаҳридаги “ДАКА” МЧЖда асосан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ҳозирда корхонада 300 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қиляпти. Эътиборлиси, маҳсулотларнинг 90 фоиздан ортиғи хорижга экспорт қилинмоқда.

Бу ҳақда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Президентимизнинг 2019 йил 12 февралдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишлаб ўтказган очиқ мулоқотда алоҳида таъкидланди.

Мутахасисларнинг айтишича, қарорга кўра 2019 йил 1 апрелдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси 2019-2021 йилларда тикув-трикотаж корхоналарига тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплайдиган бўлди. Бунинг шарти – ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотнинг камида 80 фоизи экспорт қилиниши керак. 

“Мазкур қарор биз тадбиркорлар учун айни муддао бўлди. Боиси, қарорда берилган имкониятлардан фойдаланиб, банкдан 1,5 млн. доллар миқдорида кредит олмоқчимиз. Эътиборлиси, ушбу маблағ эвазига хориждан трикотаж матога гул босиш ускунасини олиб келиб, яна 100 иш ўрни яратмоқчимиз”, – дейди корхона раҳбари Рустам Қаршибоев.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2018 йилда корхона 1 млн. 700 минг доллар миқдорида экспортни амалга оширган. Жорий йилда бу кўрсаткични 2,5 млн. долларга етказишни мақсад қилган.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    510
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+