Қўшкўпирлик коллеж битирувчиси O`zLiDeP кўмагида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи

21.02.2019, 20:09

Қўшкўпирлик коллеж битирувчиси O`zLiDeP кўмагида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи

O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Қўшкўпир туманидаги Оқдарбанд касб-ҳунар коллежида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда вилоятнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган ёшларнинг иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кенг шароитлар яратиш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

“Вилоятда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш партиянинг бирламчи вазифаларидан  саналади. Шундай экан, ёшларнинг қизиқишларини ўрганган ҳолда уларни рўёбга чиқишига яқиндан кўмак беришимиз керак”, – дейди O`zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ж.Қурбанов.  

Тадбирда сўз олган талаба-ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдириб ўтишди.

Масалан, коллежнинг 3-босқич талабаси Холиса Абдуллаева коллежда фақат 10 маҳалланинг ёшлари қамраб олингани, муассасада бирорта ҳам ўқув курси ташкил қилинмаганини билдирди. Шу коллежда таҳсил олаётган Зилола Отаназарова эса келгусида ўз уйида мактабгача таълим муассасаси очиб, асосан сўзлашишда нуқсони бор ногиронлиги бўлган болаларни қамраб олиш ниятида эканини маълум қилди. Коллежнинг яна бир талабаси Арслон Саидназаров ҳам паррандачиликни йўлга қўйиб, ўз бизнесини бошламоқчи.

“Коллежни тамомлагач тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчиман. Шу боис, партия фаолларидан бизнес режа тузиш ва имтиёзли кредит олишда кўмак сўрадим. O`zLiDeP вакиллари эса бу масалада менга ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирди”, – дейди А.Саидназаров.

Тадбир сўнгида ёшлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди. 

 Дурдона ҚАБУЛОВА,

 O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

ҳузуридаги сиёсий таълим

 маркази раҳбари

  • Кўрилди
    471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+