Пахтачилик депутатимиз ёшлар учун кутубхона қуриб берди

23.02.2019, 17:17

Пахтачилик депутатимиз ёшлар учун кутубхона қуриб берди

Пахтачи туманида истиқомат қилаётган Шавкат Мирзаев 2012 йилдан буён “Мирзаев Шуҳрат Кенжаевич” фермер хўжалиги раҳбари. Хўжаликнинг умумий майдони 102 гектарни ташкил этиб, асосан ғалла ва пахта етиштиришга ихтисослашган.

2015 йилдан кўп тармоқли фемер хўжалигига айлантирилган мазкур хўжаликда ҳозирда чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, иссиқхона йўналишларида тадбиркорлик йўлга қўйилган бўлиб, 20 дан ортиқ иш ўрни яратилган.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, фермер мунтазам равишда ишчи-ходимлари ва маҳалладаги ёлғиз, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиб келади. Шунингдек, ўтган йили туманда янги қурилган ёшлар боғида кутубхона ҳам барпо этган. Унда электрон кутубхона, мумтоз адабиёт, илмий, бадиий адабиёт йўналишларида ўқув заллари ташкил этиш режалаштирилган.

“Билимли, саводли ёшларимиз Ўзбекистонни барча соҳада энг илғор давлатлардан бирига айлантиради. Ҳар қандай давлатнинг келажаги  бу унинг маърифатли, ақлли ёшларидир. Шу боис, ёшларни китоб билан дўст, ошно қилишимиз керак. Чунки китоб ўқиган киши ўзини кучлироқ, ақллироқ, инсонпарварроқ сезади. Мазкур кутубхонани ҳам ёшларни маърифатли, ақлли қилиб тарбиялаш мақсадида барпо этганмиз. Зеро, китоб ўқиш — ақлни чархлаш демакдир”, – дейди фермер, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ш.Мирзаев.

Таъкидлаш керак, ҳозирда кутубхонанинг қурилиш ишлари якунига етган. Жорий йилнинг март ойида эса фойдаланишга топширилади.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    468
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари -аппарат раҳбари2019-02-28 08:26:34

Депутатимиз Шавкат Мирзаевнинг ишлари таҳсинга лойиқ .Бошқа депутатларимиз ва партиямиз фаоллари ҳам у кишидан ўрнак оладилар деб ишонч билдириб қоламиз. .


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-02-24 08:28:07

Инсонларни илмга, зиёга ошно қилиш, билим ва маърифатга йўналтириш уларни яхшиликка, эзгу ишларни қилишга чорлайди. Яхшилик, эзгуликнинг кўп бўлиши жамият тараққиётини белгиловчи асосий мезонлардан биридир. Партиядошимизнинг бу эзгу ишларида омад тилаймиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+