O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” сайхунободлик С.Тиллаева фаолияти билан танишди

25.02.2019, 15:28

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” сайхунободлик С.Тиллаева фаолияти билан танишди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Сайхунобод туман кенгаши билан ҳамкорликда  “Томорқа – даромад манбаи” мавзуида тадбир ташкил этди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, туман хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбарлари, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар қатнашди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоёрова дастлаб “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастурининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, жойларда унинг ижроси юзасидан қилинаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди. Қарорга мувофиқ, жойларда, айниқса, олис қишлоқларда аҳолининг тадбиркорликка оид билим ва кўникмасини ошириш, ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

 Сайхунобод туманида  яшовчи Санобар Тиллаева томорқачиликнинг ҳадисини олганлардан. Ҳозирда тадбиркор 12 сотихлик мўъжазгина иссиқхонадан унумли фойдаланиб, тўкин ҳаёт кечирмоқда. 

Тадбир давомида С.Тиллаева хонадонида бўлган партия фаоллари иссиқхона фаолияти билан яқиндан танишди. Иссиқхонани кенгайтириш, бошқа хонадонларда ҳам шундай иссиқхоналар ташкил этиш кераклигини таъкидлади.

Шу ерда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга лимон ва кўкатлар етиштириш бўйича зарур тавсиялар, кўрсатмалар берилди.

“Иссиқхонамизда 5 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Ўтган йили 20 млн. сўм миқдорида даромад олган эдик. Жорий йилда 30 млн. сўм фойда олишни режалаштиряпмиз. Партия фаолларининг хонадонимизга келиб, фаолиятимизни кенгайтириш бўйича берган маслаҳатларидан очиғи, хурсанд бўлдик”, – дейди С.Тиллаева.

Таъкидлаш керак, учрашувлар давомида яқинда тадбиркорлик фаолиятини бошлаган тадбиркорларга тажрибали мутахассис томонидан зарур кўрсатмалар берилди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1586
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+