Тадбиркорлар хусусий тиббиёт муассасаларига имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олиш мумкин бўлган ускуналар рўйҳатини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди

25.02.2019, 22:19

Тадбиркорлар хусусий тиббиёт муассасаларига имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олиш мумкин бўлган ускуналар рўйҳатини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи ва халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Инвестиция бош бошқармаси, халқ депутатлари Хоразм вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари қатнашди.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Аккредитациялаш ва лицензиялаш бўлими мутахассиси Эргаш Рўзимовнинг айтишича, 2018 йилда Хоразмда 42 хусусий тиббиёт муассасаси янгидан ўз фаолиятини бошлаган. 22 муассаса эса ўз фаолиятини янада кенгайтирган. Шунингдек, 5 хусусий тиббиёт муассасасига фойданилмай турган бинолар “ноль” қийматда берилиб, 6 муассасага ер майдони ажратилган.

“Жорий йилда “Асака банк” Хоразм филиали томонидан 1 млн. АҚШ доллари ҳажмида инвестиция киритилиши ҳисобига 38 хусусий тиббиёт муассасаларида неврология, хирургия, ЛОР, гинекология, урология, педиатрия, кардиология, терапия, аллергология, онкология, клиник лаборатория, ихтисосликлари очилиши  режалаштирилган”, – дейди  Эргаш Рўзимов.

Йиғилишда шунингдек, вилоятнинг шаҳар ва туманларида фаолият олиб бораётган 212 нодавлат тиббиёт муассасаларининг ҳолати ҳам атрофлича ўрганилди.

“Урганч шаҳридаги 4 қаватли “Бахтли оила” хусусий клиникаси янгидан барпо этилган бўлиб, клиника биносининг ёнгинасида ахлат тўплаш ямаси жойлашган. Бу эса атроф-муҳит ва келаётган беморларга ноқулайлик туғдириши билан бирга, саломатликларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, мазкур клиникага олиб келувчи йўл ҳам таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Бу муаммони ҳал этишда депутатлар кўмагига таянамиз”, – дейди клиника раҳбари   Равшан Уринов.

Йиғилишда сўз олганлар тиббий хусусий муассасаларинг фаолиятини ривожлантириш бўйича миллий валютада 7 фоизлик кредит маблағлари ажратиш, мазкур муассасаларнинг ходимларини тиббий малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида олийгоҳлар билан келишган ҳолда масофавий таълимни ташкил этиш бўйича таклифлар билдирди.

Йиғилиш якунида доимий комиссия раиси Шавкат Сафарбаев O’zLiDeP депуталик гуруҳи билан биргаликда ўрганилган масалалар юзасидан қатъий депутатлик назоратини олиб боришни ҳамда мазкур масалалар ижросини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни кўришини маълум қилди.

 Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    534
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+