O‘zLiDeP талабалар учун китоб ярмаркаси ташкил этди

25.02.2019, 22:31

O‘zLiDeP талабалар учун китоб ярмаркаси ташкил этди

O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши Наманган қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежида “Мен фарзандимга китоб совға қиламан” шиори остида китоб ярмаркаси ташкил этди.

“Наманган китоб олами” МЧЖ раҳбари Маъруф Мўминовнинг таъкидлашича, мутолаага қизиқиш сусайиши, ўз навбатида, аҳоли саводхонлиги даражаси пасайиши жамият ва давлатнинг барқарор ривожланиши учун катта таҳдидлардан саналади. Шу боис ҳам кўплаб ривожланган давлатларда бу салбий ҳолатнинг олдини олишга қарши қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда. 

“Баркамол авлодни вояга етказишда китобнинг ­тарбиявий аҳамияти беқиёс.  Зеро, айнан ­мутолаа инсонга билим ва ахборот беради, унинг ­маънавий оламини бойитади. Китоб ярмаркаларини ташкил этишдан кўзланган мақсад эса ёшларни янги асарлар нашри билан таништиришдан иборат. Боиси, коллежимизда таълим олаётган талабалар орасида адабиётга қизиқадиганлари жуда кўп. Тўғриси, уларнинг китобларга катта қизиқиш билан қараётгани ва харид қилаётгани бизни жуда қувонтирди”, – дейди коллежнинг маънавий – маърифий ишлар бўйича ўринбосари Насимжон Асқаров.

Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 30 нафар ёшлар O‘zLiDeP сафига қабул қилинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаш

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1350
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+