O‘zLiDeP фаоллари Самарқанд вилояти ҳокимига келиб тушган мурожаатни ҳал этди

25.02.2019, 22:34

O‘zLiDeP фаоллари Самарқанд вилояти ҳокимига келиб тушган мурожаатни ҳал этди

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов Пайариқ тумани Челак шаҳарчаси аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди. Унда вилоятдаги мутасадди идоралар, тегишли туман секторлари раҳбарлари ҳам қатнашди.

Қабулда фуқаролардан асосан, коммунал хизмат, уй-жой, тадбиркорлик фаолияти учун ер ва кредит ажратиш, ишга жойлашиш, ички йўлларни таъмирлаш масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Масалан, Челак шаҳарчаси “Бунёдкор” МФЙ, Челактепа кўчасида яшовчи Эркин Эсиргапов қор, ёмғир ёққан кунлари кўча артофидаги ариқлар бекилиб қолгани сабабли йўлга сув тўпланиши, натижада эса мактаб болалари тугул катталар ҳам бу кўчадан ўтолмаслигини билдирди.

Вилоят ҳокими мазкур мурожаатни ўрганиш ва ҳал этишни O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши аппарат раҳбари бошчилигида тузилган ишчи гуруҳга топширди. Мурожаат жойига бориб ўрганилганда, фуқаро ҳақ бўлиб чиқди. Ҳақиқатдан ҳам “Челактепа” кўчасида деярли латоклар йўқ, борлари ҳам чиқиндилар билан тўлган.

“Бизга техника кераклиги сабабли мен бу масалани вилоят ҳокими даражасигача олиб чиқдим. Чунки чорраҳалардаги қувурларнинг ичлари ҳам лой, ҳашак билан тўлиб қолган. Уларни қазиб олиб, тозалаб яна жойига ўрнатиш учун “Малютка” керак эди”, – дейди Э.Эсиргапов.

Э.Эсиргаповнинг қўшимча қилишича, бугун “Бунёдкор” маҳалласида икки ярим мингга яқин фуқаро яшайди. “Челактепа” кўчасида 66 хонадон бўлиб, уларнинг кўпчилиги тадбиркорлик билан шуғулланади. Муаммо эса, кейинги пайтларда аҳоли томонидан янги курилишлар қилиниши оқибатида ариқлар эгаллаб олинганлиги сабаб юзага келган.

Партия вакиллари муаммони ҳал этиш учун ҳуддудга масъул сектор раҳбари кўмагида техникалар жалб қилинди. Хонадонлар атрофида лоток ўрнатиш учун чуқурлар қазилди, қувурлар тозаланди. Ҳудуддаги чиқиндилар “Тоза ҳудуд ДУК” туман филиали автомашиналари томонидан олиб кетилган.

“Кўчада ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўрган фуқароларимиз белкўрак олиб хашарга чиқишди. Аҳоли томонидан тош олиб келиниб кўчага ётқизилди. Асосийси, ишчи гуруҳ ташрифидан сўнг, аҳолимиз бирикиб кўчамизни обод қилди”, – дейди “Бунёдкор” МФЙ раиси Олимжон Давронов.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1463
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари -аппарат раҳбари2019-02-28 08:22:00

Ёзув чизувларсиз муаммонинг жойида ҳал қилининиши албатта фуқароларнинг Президентимиз олиб бораётган сиёсатнинг тўғри эканлигига бўлган ишончини янада оширади.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-02-26 19:48:40

Офарин деймиз фақат! Бундай муаммоларнинг партиямиз кўмагида ечилиши партиямизнинг нуфузини янада оширади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+