Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди

28.02.2019, 11:40

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги ишчи гуруҳлар ва партия фаолларининг жойларда электорат вакиллари билан бўлиб ўтаётган учрашувларида бир қатор долзарб муаммолар ечим топаётгани диққатга молик.

O‘zLiDeP Зомин туман Кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларининг навбатдаги сайёр мулоқоти чекка ҳудудлардан бири – Бешкуби қишлоғи аҳолиси нима учун мобиль алоқа сифатидан норозилиги сабабларини ўрганишдан бошланди. Бу масканда 900 та хонадонда 6600 дан зиёд киши истиқомат қилади.

– Шиддат билан ривожланаётган бугунги кунимизни мобиль телефонсиз тасаввур қилиш мумкинми, – дейди шу қишлоқда яшовчи Рустам Эшназаров. – Алоқа сифати пастлиги боис баланд жойларга чиқиб қўнғироқлашишга тўғри келяпти. Энг ёмони, кечки пайт ҳеч кимнинг телефони ишламайди. Ҳатто “тез ёрдам” чақириш мушкул ишга айланади.

Учрашувдан кейин депутатларимиз ушбу масалани назоратга олишди. Депутат сўровидан сўнггина “Ucell” компанияси Бешкубида алоқани яхшилашга киришди.

Учрашув давомида аҳолининг турли масалалар юзасидан мурожаатлари тегишли ташкилотлар мутасаддиларига етказилди. Натижада фуқаро Феруза Худоёровага уй-жой қуриш учун туман ҳокимининг қарори билан 0,6 сотих ер майдони ажратилди. 1996 йили туғилган биринчи гуруҳ ногирони Қулфинисо Жўраевага партиянинг ҳамкор ташкилотлари томонидан 5 миллион сўм миқдорида ҳомийлик ёрдами кўрсатиладиган бўлди.

Сайёр учрашувларда аҳоли мурожаатларининг ижобий ҳал этилаётгани жойларда O‘zLiDePнинг мавқеи ошишига ва маҳаллий кенгашларда фаолият кўрсатаётган депутатларимизнинг сайловчилар ишончини оқлашига хизмат қилмоқда.

  • Кўрилди
    1476
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+