O‘zLiDeP фаоллари “Дамас” автомашинаси ишлаб чиқариш жараёни билан танишди

28.02.2019, 11:54

O‘zLiDeP  фаоллари “Дамас” автомашинаси ишлаб чиқариш жараёни билан танишди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “GM Uzbekistan” АЖ Хоразм филиали қошидаги БПТда очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда асосий эътибор вилоятда ишлаб чиқарилаётган “Дамас” ва “Лабо” автомашиналарининг бутловчи қисм ва узеллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, автомабилсозикни ривожлантириш учун зарур бўлган ҳом-ашё ва материалларни маҳаллий тадбиркорлар орқали ўзлаштириш, ишлаб-чиқариш ҳажмини ошириш бўйича тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш ҳисобига импортнинг ўрнини камайтиришга қаратилди.

–Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш партиямизнинг энг асосий вазифаларидан саналади, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Жуманазар Қурбанов. – Бугунги учрашувда ҳам айнан электоратимиз вакиллари бўлган тадбиркорларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишларига, янги лойиҳалар билан таништиришга, ушбу йўналишда ўз фаолиятини бошламоқчи бўлган тадбиркорларга амалий кўмак беришга ҳаракат қилдик.

–2017 йилдан буён “GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти Хоразм филиали билан ҳамкорлик қилиб келяпмиз,– дейди Урганч туманидаги “Мини аккумулятор” АЖ раҳбари Арслон Қаландаров. – Ҳозирда корхонамизда “Дамас” ва “Лабо” автомашиналарининг 4 турдаги 80 минг дона бутловчи қисмларни ишлаб чиқариб, заводга етказиб бермоқдамиз. Бу билан 30 нафар ёшларга янги иш ўринлари яратдик. Шу кунларда фаолиятимизни кенгайтириб, 2 турдаги деталларни ишлаб чиқариш бўйича қўшимча шартнома имзолаш ҳаракатида юрибмиз.  

Мулоқот якунида иштирокчилар “Дамас” автомашинасини ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш мақсадида заводга ташриф буюришди. Маълум бўлишича, 1 “Дамас” автомашинаси ишлаб чиқариш учун 1300 тадан ортиқ деталлар ишлатилар экан.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+