Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг юқори қаватида яшовчи 160 дан ортиқ хонадонда сув йўқ. O‘zLiDeP ишчи гуруҳи муаммони ҳал этди
28.02.2019, 11:58

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ва маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳи жойларга тушиб, аҳоли муаммоларини ўрганишда давом этмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзоларининг бу галги манзили Фарғона шаҳри бўлди. Уйма-уй юриш ва одамлар билан мулоқот қилиш жараёнида фуқаролардан турли масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Фарғона шаҳридаги “Оқариқ“, “Нафосат” ва “Соҳибкор” МФЙда 12 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Тўғри, ҳудудда табиий газ ва электр таъминоти бўйича муаммолар йўқ, лекин аҳоли, айниқса, ёши улуғ инсонлар маҳаллада тиббий кўрик ташкил этилмаётганидан норози.
Ушбу мурожаатдан сўнг, шу куннинг ўзида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ферузахон Мадалиева ташаббуси билан ҳудудда аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди.
“Очиғи, бундан аввал ҳам мутасаддилар келиб, ҳудуддаги аҳволни, одамларнинг турмуш тарзини ўрганиб кетишган. Шу учрашувларда ҳам бу масалани кўтарганмиз. Лекин ҳеч қандай натижа бўлмаган. Мана, O‘zLiDeP фаолларидек қуруқ ваъда бериб қутилмасдан муаммони ҳал этса бўларкан-ку! Илоҳим бакара топишсин, тану жонлари соғ бўлсин! Тиббий кўрик давомида иккала келиним ва ўзим кўрикдан ўтиб, шифокорлар тавсияларини олдик, набираларимни ҳам мутаҳассис кўригидан ўтказдик”, – дейди “Соҳибкор” МФЙда яшовчи Хикоят ая.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, тиббий кўрик давомида кордиолог, педиатр, терапевт, эндокринолог каби мутахассислар томонидан 300 нафардан ортиқ фуқаролар кўрикдан ўтишган.
Ишчи гуруҳнинг шаҳардаги “Шодиёна” МФЙ аҳолиси билан учрашувлари давомида ҳам аҳоли томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Маълум бўлишича, “Соҳибқирон Темур” кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг юқори қаватига сув чиқмайди.
Шу маҳаллада яшовчи Рахимжон Умрзоқовнинг таъкидлашича, ҳудуд аҳли бу масала бўйича бир неча маротаба шаҳар “Сувоқава” ДУКга мурожаат қилган. Лекин мутасаддиларнинг бефарқлиги сабабли муаммо ҳалигача ҳал этилмаяпти.
Ишчи гуруҳ бу муаммо бўйича шу куннинг ўзида Фарғона шаҳар “Сувоқава” ДУК вакиллари билан боғланди ва муаммога ечим топди. Натижада O‘zLiDeP вакилларининг ташаббуси билан 160 дан зиёд хонадон яна ичимлик суви билан таъминланди.
Эслатиб ўтамиз, ишчи гуруҳ аъзоларининг ўрганишлари давом этади.
Ш.ТОЛИПОВА,
O‘zLiDeP Фарғона вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Самарқандда O‘zLiDePнинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасида ёшлар фаол бўлди
18.07.2019, 11:12
-
Хоразмликлар ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экишда анча фаол
13.07.2019, 22:18
-
Ишонч қозониш машаққати
12.07.2019, 12:01
-
Одамларни рози қилиш осон эмас
12.07.2019, 11:58
-
Йиллар давомида йиғилган муаммо бир кунда ҳал бўлганида эди...
12.07.2019, 11:58
Фикрингизни қолдиринг