Карманалик депутатимиз “Пахтаобод”да сунъий қопламали мини-футбол майдони қурилишини ўз зиммасига олди

28.02.2019, 12:01

Карманалик депутатимиз “Пахтаобод”да  сунъий қопламали мини-футбол майдони қурилишини ўз зиммасига олди

O‘zLiDeP Кармана туман Кенгаши ҳудуддаги “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Қабулда ҳудудда ечимини кутаётган йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

 Фуқаролардан асосан уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш, болалар нафақаси, табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар бўйича 20 га яқин мурожаатлар келиб тушди.

Масалан, “Пахтазор” кўчасида яшовчи Жамшид Бобоқулов кўп йиллардан бўён мебель ишлаб чиқараётгани, ҳозирда хориждан замонавий ускуналар олиб келмоқчи эканини айтиб, имтиёзли кредит олишда кўмак сўради.

Унинг мурожаатини халқ вакили, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси С.Бозорова ўз зиммасига олди ва бу масала юзасидан туман “Алоқабанк” раҳбарига сўров юборишини маълум қилди.

 Пахтакор-2 кўчасида яшовчи Умид Тўраев эса ички йўлларни таъмирталаб эканидан шикоят қилиб, шу масалада кўмак сўради. Унинг мурожаатини халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeР депутатлик гуруҳи аъзолари ўз зиммасига олиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиб беришини маълум қилишди.

 “Пахтаобод” МФЙдаги “Мустақиллик” кўчасида болалар майдончаси йўқ. Маҳалла аҳли ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун сунъий қопламали мини-футбол майдони қуриш бўйича кўп маротаба туман маҳалла жамғармасига мурожаат қилган. Лекин ҳеч қандай натижа бўлмаган.

“Бизнинг болаларимиз ҳам спортга қизиқишади, футбол ўйнагиси келади. Шу боис, ҳудудимизга болалар майдончаси, теннис корти, фаввора, кексалар учун ўриндиқ ва шу каби дам олиш масканини қуриш керак”, – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Муҳаммад Жўлиев.

Ушбу мурожаат юзасидан халқ ноиби, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси С.Бозорова туман ҳокимига хат чиқариб, хомийлар асосида маҳаллага сунъий қопламали мини-футбол майдони қуришда ёрдам беришини маълум қилди.

 М.УМАРОВ,

O‘zLiDeP Кармана туман

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    2788
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+