2018 йилда Қорақалпоғистон Республикасига 15 минг 274 нафар сайёҳлар келди

01.03.2019, 20:30

2018 йилда Қорақалпоғистон Республикасига 15 минг 274 нафар сайёҳлар келди

Бу ҳақда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими “Инновацион технологияларни ривожлантиришда таълим, фан ва бизнес тизимлари ўзаро алоқаларига оид долзарб масалалар” мавзуида ташкил этган  семинарда маълум қилинди.

Қорақалпоқ давлат университетида “Аёллар инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда партия фаоллари, БПТ раислари, олий ўқув юртлари, илмий марказларда фаолият юритаётган олималар, тадбиркор ва фермер хотин-қизлар, иқтидорли талабалар қатнашди.  

Семинар давомида ёш олимлар, тадқиқотчи-изланувчилар ҳамда магистрлар томонидан ишлаб чиқилган инновацион ғоя, технология ва лойиҳалар, ўқув-услубий қўлланмалар намойиш этилди.

 “2018 йилда Қорақалпоғистон Республикасига 15 минг 274 нафар сайёҳлар келган. Лекин ҳудудда хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш керак. Шу боис, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш мақсадида янги лойиҳа ишлаб чиқдим. Лойиҳамнинг мақсади юртимизга келаётган сайёҳларга бу ерда яратилган шароитлар, меҳмонхоналар ҳақида электрон тарзда маълумот бериб бориш”, – дейди Қорақалпоқ давлат университети талабаси Қ.Узақбаев.                     

Семинар сўнгида партия сафига қабул қилинган 65 нафар талабага партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    551
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+