Олий маълумотли мутахассислар ишсиз эди. O‘zLiDeP фракцияси аъзоси муаммони ҳал этди

01.03.2019, 20:37

Олий маълумотли мутахассислар ишсиз эди. O‘zLiDeP фракцияси аъзоси муаммони ҳал этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Хўжаева Фарғона вилоятининг Фурқат туманида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди, уларнинг турмуш тарзи билан танишди.  

Очиқ ва самимий мулоқот чоғида ечимини кутаётган табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминотидаги муаммоларни ҳал этиш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тумандаги Мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган мулоқот давомида вилоят прокурори С.Турдиев билан биргаликда 100 га яқин фуқаролар қабул қилинди. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг салмоқли қисми жойида ҳал этилди.

Мисол учун, 5 нафар хотин-қиз туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштирилди. Икки нафар олий маълумотга эга мутахассислар жумладан, Гуласал Мадаминова 7-мактабга, Муҳайёхон Раҳмонова эса 16-мактабга ўз фаолиятини бошлайдиган бўлди.

Шунингдек, “Тўрғай”, “Мустақиллик”, “Чиркай”, “Болтакўл” қишлоғида яшовчи 8 нафар фуқарога тегишли тартибда газ баллонлари етказиб берилди. “Султон” қишлоғида яшовчи Турғуной Усмонова ногиронлик аравачаси билан таъминланди. Н.Бегматова ва Н.Мамажоноваларга эса ҳомийлар ёрдамида тикув машинаси совға қилинди.

Фақат шугина эмас. Халқ вакили кўмагида шунингдек, “Беш эчки” қишлоғида яшовчи Зиёдахон Жумановага бепул даволаниш учун ордер берилди. Мустақиллик МФЙда яшовчи Бахтиёржон Раҳмонов эса туман марказий шифохонасига даволаниш учун ётқизилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг халқ билан мулоқотлари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1569
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+