O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” асакалик томорқачи фаолияти билан танишди

01.03.2019, 21:14

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” асакалик томорқачи фаолияти билан танишди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури доирасида Асака тумани “Отиш” маҳалласида яшовчи Азизахон Собирова хонадонида “Намунали томорқачи” мавзуида очиқ мулоқот ўтказди.

Дастлаб партия фаоллари иссиқхона фаолияти билан танишди,  ишчилар билан мулоқот қилди. Аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим ўрин тутадиган бундай иссиқхоналар тармоғини янада кенгайтириш кераклигини таъкидлашди.

“2012 йилда атиги 2 та иссиқхона билан фаолиятимизни бошлаган эдик. Аввалига фарзандларимизни ёнимизга олдик. Фаолиятимизни кенгайтиргач, маҳалладаги ишсиз ёшларни, хотин-қизларни жалб қилдик. Ҳозир 20 сотихлик майдонда 7 та иссиқхона барпо этганмиз. Ҳозир асосан помидор, бодринг, сабзавот ва кўкат етиштиряпмиз”, – дейди А.Собирова.

“Уй бекасиман, ҳеч қаерда ишламайман. Шу боис, Азизахон опанинг таклифига рози бўлиб, шу ерда меҳнат қиляпман. Кунлик олаётган маошим оиламиз, фарзандларимиз учун сарф қилинаётганидан хурсандман”, – дейди Фотимахон Жўраева.

Гувоҳи бўлганингиздек, туманда томорқа маданияти йилдан-йилга юксалиб, оилалар даромади ошмоқда. Чунки асакаликлар томорқадан унумли фойдаланиш ҳадисини олган. 

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1455
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+