O‘zLiDeP ташкил этган меҳнат ярмаркасида 40 нафар ўғил-қиз ишли бўлди

04.03.2019, 22:02

O‘zLiDeP ташкил этган меҳнат ярмаркасида 40 нафар ўғил-қиз ишли бўлди

O‘zLiDeP Фурқат туман Кенгаши, туман бандликка кўмаклашиш маркази, туман “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. 

“Касбим – фаҳрим” лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур ярмаркада туман бўйича 50 дан зиёд иш берувчи корхона, ташкилот ва муассасалар 120 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

O‘zLiDeP Фурқат туман Кенгаши раиси И.Жўраевнинг айтишича, корхона ва ташкилотлар томонидан таклиф қилинган бўш иш ўринларига 110га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 40 нафари доимий иш ўринлари билан таъминланди.

Фурқат туманида яшовчи Зилола Ҳамдамова кўпдан бери ишсиз, ҳеч қаерда ишламайди. Шу пайтгача иш қидириб ташкилотма-ташкилот юрган фуқаро охир-оқибат ушбу меҳнат ярмаркасида ўзига муносиб иш топди. Ҳозир унинг қувончи чексиз. Чунки энди у ҳам тенгдошлари каби ўз мутахассислиги бўйича фаолият юритади.

“Ярмарка давомида турли соҳалар ва мутахассисликлар бўйича бўш иш ўринлари таклиф қилинди. Мен ҳам ўз мутахассислигим бўйича туман тиббиёт бирлашмасига ишга қабул қилиндим. Энди болаликдан орзу қилганимдек, юртдошларимиз саломатлиги учун астойдил хизмат қиламан”, – дейди З.Ҳамдамова.

Шоҳиста ТОЛИПОВА,

 O‘zLiDeP Фарғона

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    440
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+