“Янги Миришкор”да янги тадбикорлар сафи кенгаймоқда

04.03.2019, 22:20

“Янги Миришкор”да янги тадбикорлар сафи кенгаймоқда

Миришкорликлар деҳқончиликнинг ҳадисини олган. Шу боис, ҳудуд аҳли азалдан ишбилармонлиги, тадбиркорлиги билан ном қозонган. Кейинги йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор натижасида тадбиркорлар сафи тобора кенгайиб, аҳоли бандлиги таъминланмоқда.

Аммо туман аҳолисининг барчаси ҳам жамиятда ўз ўрнини топиб олган, доимий иш жойи, даромад манбаига эга, деб бўлмайди. O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ хулосаси ҳам фикримизни тасдиқлайди. Чунки ушбу гуруҳ аъзолари уйма-уй юриб, аҳолининг яшаш шароитларини ўрганди, уларни тадбиркорликка жалб қилиш чораларини кўрди ва бандлигини таъминлади. 

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: бунга қандай қилиб эришилди?

Бунга сабаб қўшимча даромад манбаи бўлган томорқа ерларидан унумли фойдаланишга жиддий эътибор қаратилгани муҳим омил бўлди. Бу ҳақда гапирганда “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳасини алоҳида таъкидлаш жоиз. Чунки лойиҳа доирасида ҳозирга қадар кўплаб юртдошларимиз ўз бизнесини йўлга қўйди.

“Янги Миришкор” МФЙ қошидаги БПТ раиси Рустам Махманазаровнинг айтишича, маҳаллада ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, яхши даромад олаётган тадбиркорлар кўп. Кимдир дарахт экиб, боғ барпо этган бўлса, бошқалари деҳқончилик билан шуғулланишади. Албатта, уларнинг ўз бизнесини йўлга қўйиши ва соҳага оид билим ва малакасини оширишда партия фаоллари яқиндан кўмак бермоқда.

 “Янги Миришкор” МФЙда яшовчи Хазратқул Полвонов ҳам 2018 йилда партия кўмагида туман “Халқ банк”идан имтиёзли кредит олиб, 4 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этган эди.

–Ўтган йили партия кўмагида 4 сотих майдонда иссиқхона барпо этиб, лимон кўчатлари эккан эдик, – дейди Х.Полвонов. – Тўғри, ишни йўлга қўйиб олгунча бироз қийналдик. Лекин тажрибамиз ошиб, даромад кўпая бошлади.  Яқинда 26 туп лимон кўчатидан 670 килограмм ҳосил олиб, 7 млн. сўмга яқин даромад кўрдик. Яна 9 туп лимон ҳосилининг терилмаганини ҳисобга олсак, яна 2 млн. сўмдан ортиқ фойда олишни режалаштиряпмиз.

Алибек РАҲМАТОВ,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши БПТ билан ишлаш

гуруҳ раҳбари

  • Кўрилди
    2004
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+