Депутат фермернинг Қозоғистондан 300 бош наслдор қорамол олиб келиш бўйича қилган мурожаатини ҳал этди

04.03.2019, 22:33

Депутат фермернинг Қозоғистондан 300 бош наслдор қорамол олиб келиш бўйича қилган мурожаатини ҳал этди

2018 йилда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида “Раҳим агро ривож” МЧЖ томонидан туман аҳолисига 1 миллиард 200 млн. сўмдан ортиқ қийматга эга чорва моллари тарқатилган. Бироқ банк томонидан қорамоллар учун белгиланган тўлов ҳалигача қоплангани йўқ.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуллажон Ҳамрақуловнинг булоқбошиликлар билан учрашувида бу муаммо кўтарилди. Халқ вакилининг фидойилиги билан масала ечими томон дадил қадам ташланди. Банклар ҳаракатга келганидан аҳоли ҳам, ҳақдор ҳам хурсанд.

Тумандаги 11-мактабда рус тили фанидан давлат стандартлари асосидаги қўлланмалар етишмайди. Инглиз тили фани хоналари учун зарур жиҳозлар ҳам мавжуд эмас. Депутат муаммони ўргангач, ушбу масала юзасидан Халқ таълими вазирлигига сўров юборишини маълум қилди.

Яна бир муаммо тиббиёт соҳаси билан боғлиқ. Тумандаги 23-қишлоқ оилавий поликлиникасида биохимик таҳлил бўйича лаборант ҳамшира йўқ. Бу масала билан илгари ҳам туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилинган. Аммо ҳозирга қадар жавобсиз қолаверган мурожаат депутатнинг ташрифини “кутиб” турган экан.

“Мурожаатдан сўнг, депутат кўмаги билан мазкур йўналишда қайта тайёрлов курсида ўқияпман. Ўқишни тамомлаб, 23-ҚОПда таҳлил бўйича лаборант ҳамшира вазифасида иш бошлайман”, – дейди Ф.Арипова.

Тинчлик маҳалласи “Роҳат” кўчаси 187-уйда яшовчи Гулбахор Тошиева учун ҳам депутат ташрифи айни муддао бўлди. Боиси у 2018-2019 ўқув йили давомида ҳудуддаги 23-мактабда амалиётчи-психолог вазифасини бажариш бўйича меҳнат шартномасини имзолаган. Бироқ 2019 йилнинг февраль ойида мактаб раҳбарияти Г.Тошевани олий маълумотга эга бўлмаганлиги сабабли вазифасидан озод этмоқчи бўлган.

 Мазкур масала бўйича депутат томонидан туман халқ таълими бўлимига қилинган мурожаат ижобий ечим топди. Энди Г.Тошева 2018-2019 ўқув йили охирига қадар ўз вазифасида фаолият юритади.

Учрашувлар давомида халқ вакили тадбиркор ва фермерлар мурожаатини ҳам тинглади. “Эко агроплюс” чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги раҳбари ҳам “чиқмаган жондан умид” дея нажотни халқ ноибидан излади.

Маълум бўлишича, фермер хўжалиги 2018 йил сўнгида Қозоғистондан 1 млн. долларга 300 бош наслдор қорамол олиб келиш бўйича шартнома қилган. Ҳатто “Халқ банк”ига кредит олиш учун зарур ҳужжатлар тақдим этган. Гаров таъминотига эса нотурар бинолар кўрсатилган. Лекин орадан шунча вақт ўтса-да кредитдан дарак йўқ.

Депутат фермер дардини ўз дардидек тушунди: масъул мутасаддига юборилган депутатлик сўрови орқали масалага ойдинлик кирди.

Мирзоҳид ПАРПИЕВ,

O`zLiDeP Булоқбоши

туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1218
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Кахрамон2019-03-23 16:42:13

Ишсизман иш керак


Кахрамон2019-03-23 16:40:07

Ишсизман 2014 йилдан буён.Фейсбук ижтимоий тармокларида Президент Ш.М.Мирзиёевни командаси ,халк назорати,Куллаб кувватлаш гурухларининг Фаол аьзосиман 2017 йилдан буён Менга ишга жойлашишимга ёрдам беринг те ракам 90 528 19 63


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+