Аёл борки, олам мунаввар!

05.03.2019, 22:41

Аёл  борки, олам мунаввар!

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши партиянинг Нишон туман Кенгаши билан ҳамкорликда Нуристон шаҳарчасидаги “Грант” тўйхонасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёл  борки, олам мунаввар” мавзусида байрам тадбири ташкил этди.

Унда партия вилоят, туман Кенгаши ходимлари, туман хотин-қизлар қўмитаси, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, туманнинг фаол аёллари, фахрий онахонлар, иқтидорли қизлар қатнашди. 

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Орзиқул Шеров ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва изланишларини рағбатлантириш, уларнинг самарали меҳнат қилиши, истеъдод ва ишбилармонлик салоҳиятини намоён этиши учун барча имкониятлар яратилганини алоҳида таъкидлашди.  

“Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизлар ҳақида ҳар қанча ғурурлансак оз. Нега десангиз, айнан опа-сингилларимиз билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир”, – дейди Орзиқул Шеров.

Тадбир давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш, хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, бандлигини таъминлашдек эзгу ишларда муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар партия вилоят Кенгаши томонидан эсдалик ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Тадбир якунида партия фаоллари “Кимёгар” МФЙда яшовчи 1- гуруҳ ногирони Норкумуш Ҳолиқулова хонадонида бўлиб, унга ногиронлик аравачасини совға қилишди.

Гулбаҳор ТЎРАЕВА,

O‘zLiDeP Қашқадарё

вилоят Кенгаши

 аёллар билан ишлаш

бўлими мудири

  • Кўрилди
    1481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+