O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Ханиязов Қонликўл, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари аҳолиси билан учрашди

05.03.2019, 22:46

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Ханиязов Қонликўл, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари аҳолиси билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоcи Зафар Ханиязов Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларида бўлиб, сайловчилар билан мулоқот қилди.

Халқ вакилининг Қонликўл туманидаги “Жайхун” МФЙ ва “Наврўз” овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан мулоқоти чоғида ечимини кутаётган электр энергияси, ичимлик суви таъминоти, янги иш ўринлари яратиш, ички йўлларни таъмирлаш каби долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги кунда “Жайхун” МФЙда 2 минг 454 нафар аҳоли истиқомат қилади. Фуқароларни қийнаётган энг катта муаммо эса тоза ичимлик суви йўқлигидир. Бу ҳам етмагандек, атрофдаги ариқларни тозалаш учун махсус техникалар жалб қилинмагани боис аҳоли томорқасини суғора олмаяпти.

Шунингдек, ҳудуд аҳли “Қизил қалъа” қишлоғидан “Жайхун” маҳалла фуқаролар йиғинигача бўлган 8 км. ички йўллар таъмирталаб ҳолатга келиб қолганидан норози. Шу масалада амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатини ушбу ҳудудга жавобгар сектор вакиллари ўз зиммасига олиб, ҳал этиб беришини маълум қилди.

Бундан ташқари, халқ вакили туман тиббиёт муассасалари фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, шифокорлар билан суҳбатлашди. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, врач ва ҳамшираларнинг малакаси, муомала маданияти, дорихоналар ҳолати бўйича беморлар билан фикрлашилди. Беморлар учун яратилган қулайликларни кўздан кечириб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг тумандаги умумтаълим мактабларида бўлиб ўтган мулоқотлари ҳам юқори савияда ўтди.

Мулоқотлар чоғида ўқитувчиларнинг фикр ва таклифлари депутатнинг диққатини жалб этди. Уларнинг айтишича, юқори синфлар учун мактаб дарсликлари етарли эмаслиги боис ўқувчилар сифатли таълим ололмаяпти. Халқ вакили бу масала юзасидан шу ернинг ўзида зарур чораларни кўрди, муаммони ҳал этишга жиддий киришди.

Фақат шугина эмас. Шунингдек, халқ вакили “Жайхун” МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони М.Надиров, “Наврўз” ОФЙда яшовчи Р.Аяпбергенов ҳамда қонликўллик М.Юлдашевалар хонадонида бўлиб, уларга ногиронлик аравачаларини топширди.  

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1445
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+