O‘zLiDeP жамоаси барча хотин-қизларни байрам билан муборакбод этади

07.03.2019, 22:04

O‘zLiDeP жамоаси барча хотин-қизларни байрам билан муборакбод этади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган мунис опа-сингилларимизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан қизғин табриклайди.

Бу қутлуғ айёмда сизларга энг самимий, эзгу тилакларимизни изҳор этишдан бениҳоя мамнунмиз.

Кейинги йилларда жамиятимизда хотин-қизларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматлари давлатимиз томонидан муносиб қадрланмоқда.

Албатта, улар орасида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фаол, ишбилармон, тадбиркор, фермер ва депутат аёлларининг борлиги бизга юксак фахр-ифтихор туйғуларини бахш этади.

Ушбу қутлуғ кунда барча аёлларимизга, хусусан, O‘zLiDeP тизимида фаолият юритиб келаётган хотин-қизларимизга оилавий хотиржамлик, хонадонларига тинчлик, файзу барака, касб-корларида улкан зафарлар тилаймиз.

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    1251
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара 2019-03-11 09:02:25

Самимий табриклар учун, эътибор катта рахмат. Барча партиядошларимизга ишларида ривож, ойлаларига фарованлик юртимизга тинчлик тилаймиз.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-03-09 22:12:00

Аёлга мадҳия Осмон чок-чокидан сукилиб кетар, Юлдузлар самодан тўкилиб кетар. Эркакнинг алп қадди букилиб кетар, Агар бу дунёда аёл бўлмаса. Ҳаётдан маьно-ю- мазмун йуқолар, Юрак танҳоликнинг куйини чолар, Байрамлар байрамга ўхшамай қолар, Агар бу дунёда аёл бўлмаса. Аёлдан туғилар Наби, Расул ҳам, Ким илоҳ дамидан бўлса гар ул ҳам, Гар аёл бўлмаса фараҳ бермагай, Наво ҳам, нақш хам, булбул ҳам, гул ҳам.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+