Нафосат ва гўзаллик байрами! (+ФОТО)

07.03.2019, 22:08

Нафосат ва гўзаллик байрами! (+ФОТО)

O‘zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. 

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O‘zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари, партия бошланғич ташкилотларига раҳбарлик қилаётган, партия ғояларини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатаётган фидокор опа-сингилларимиз иштирок этди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, иқтидор ва изланишларини рағбатлантириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун барча шароитлар яратилганини алоҳида таъкидлади.  

– Юртимизнинг илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат қуйингки барча соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган, оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган мунис опа-сингилларимизни бугунги айём билан чин дилдан қутлаймиз, – дейди O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов. –Ушбу қутлуғ кунда барча аёлларимизга, хусусан, партия тизимида фаолият юритиб келаётган хотин-қизларимизга оилавий хотиржамлик, хонадонларига тинчлик, файзу барака, касб-корларида улкан зафарлар тилаймиз.

Тадбир якунида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини электорат вакиллари ва фуқаролар орасида тарғиб қилишда фаоллик кўрсатган хотин-қизларга O‘zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг байрам совғалари топширилди.  

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    245
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бекназаров Қутлыбай2019-03-12 17:09:57

Барлық Ҳаял-қызларымызды 8-март халықаралық байрамы менен шын журектен қутлықлаймыз. Ҳамийше жузлеринен қуўаныш ҳам бахыт сезимлери нур шашып турсын.


Сиримбетова Асем 2019-03-11 10:18:56

Баҳор фаслининг кириб келиши байрамнан байрамга улашиб кетади. Фасллар келинчаги баҳор фаслида 8 март Халқаро хотин-қизлар куни байрами кенг нишонланади. Партияда фаолият юритаётган барча опа-сингилларимизни гўзаллик ва нафосат байрами бўлган 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами билан Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан чин юракдан табриклаймиз!


Рахманова Гульнара Арзеновна 2019-03-11 09:07:31

Бахор фасли гузал ва нафис онахонларимиз байрами билан бошланади. УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши партия фаоллари номидан барча аелларимизни байрам билан табриклмаймиз. Хамиша гузал ва еш булиб юришингиз тарофдаримиз


Туребаева Зухра Тенгелбаевна 2019-03-10 12:58:56

Байрам муборак азиз сафдошлар!!!


Jamilaxon2019-03-08 09:57:03

Барча аёлларни, қизларимизни, партия таркибида меҳнат қилаётган гўзал опа-сингилларимизни байрам билан қутлайман!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+