Жорий йилда Наманган шаҳрида “Yoshlar – kelajagimiz” дастури доирасида 61 лойиҳа амалга оширилади

12.03.2019, 10:17

Жорий йилда Наманган шаҳрида “Yoshlar – kelajagimiz” дастури доирасида 61 лойиҳа амалга оширилади

Бу ҳақда O`zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Иқтисодиётдаги ижобий натижалар ижтимоий соҳада тўпланиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этишга хизмат қилади” мавзусида ташкил этган тадбирда маълум қилинди.

Тадбирда Президентимизнинг 2018 йил 2 июлдаги “Наманган вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Наманган шаҳрида 6 кичик саноат зонаси ташкил этилгани, ҳозирда тадбиркорлар ташаббуси билан кичик саноат зоналарида умумий қиймати 1 триллион 229 миллиард сўмдан ортиқ 211 лойиҳа амалга оширилаётгани таъкидланди.  

Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, қарийб 124 гектар майдонни эгаллаган “Орзу”, “Пахталиккўл”, “Юксалиш”, “Хонобод”, “Машад”, “Зарбдор” кичик саноат зоналарида режалаштирилган барча лойиҳалар тўлиқ қувват билан ишга тушгач, 16 мингдан зиёд иш ўрни яратилади.

“Наманган шаҳрида 2019-2020 йилларда қиймати 4,39 триллион сўмлик 206 лойиҳа амалга ошириш режалаштирилган. Бу лойиҳалар саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга хизмат қилади. Биргина жорий йилда шаҳарда “Yoshlar – kelajagimiz” дастури доирасида 61 лойиҳани амалга ошириш учун 44,7 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилади. Бунинг натижасида 1350 дан зиёд ёшлар ишли бўлади”, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Иброҳим Саттаров.

Тадбир якунида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишида O‘zLiDeP олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    2412
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+