Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Бафоев сайловчилар билан учрашди

12.03.2019, 10:22

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Бафоев сайловчилар билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шухрат Бафоев фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганиш, жойларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлиб,  аҳоли билан жонли мулоқотлар ўтказишга киришди.

Дастлаб халқ вакили вилоятнинг Ғиждувон туманидаги “Улфатбиби” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Фуқаролар билан суҳбатлашиб, улар билдирган фикрлар, таклиф ва мулоҳазаларни ўрганди.

Мулоқотда сайловчилар бир қатор ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларни кун тартибига қўйди. Жумладан, ҳудудда электр энергияси таъминотида юзага келаётган узилишлар аҳолига ноқулайлик туғдираётгани, бу масалани бартараф этиш лозимлиги айтилди.

“Улфатбиби” маҳалласида яшовчи С.Саломов “Ғиждувон кишмиш” фермер хўжалиги раҳбари. У 2016 йилда 1 гектар майдонда интенсив боғ яратган. Лекин фермер хўжаликларини оптималлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар унинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Масалага ойдинлик киритиш ва юқоридаги муаммони ҳал этиш учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши туман кенгаши раҳбарига ҳавола этилди. У тез кунлар ичида ижобий ечимини топадиган бўлди.

Ғиждувон саноат коллежи битирувчиси Б.Ҳикматов “Гулистон”  МФЙда мўъжазгина тикув цехи очган. Аммо ёш тадбиркор фаолиятини янада кенгайтирмоқчи. Бунинг учун эса албатта катта маблағ керак.

“Бобур” МФЙда яшовчи Ф.Мардонов ҳам тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юрт ривожига улуш қўшмоқчи. Мақсади ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун тренажёр зал ташкил этиш. Бу лойиҳани амалга ошириш учун 3  млрд. сўм маблағ зарур.  

Ҳар икки фуқаро қўйган муаммонинг ечимини топиш вазифаси эса назорат остига олинди.

Ғиждувонлик Г.Рахматова сира тиниб-тинчимас қиз. Ўзи тиббиёт коллежини тамомлаган бўлса-да, лекин тикувчиликка қизиқиши баланд. Шу боис, у анчадан буён шахсий тикув цехини очиш, халққа манзур бўладиган либослар яратиш ҳаракатида юрибди.

Мана ниҳоят, орзу­сига эришди. Депутат ёш қизга ёрдам қўлини чўзди. Энди у ҳам банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини бошлайди.

                                                            O’zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    428
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+