Депутатлар мутасаддилар ҳисоботидан қониқди

12.03.2019, 10:26

Депутатлар мутасаддилар ҳисоботидан қониқди

Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Чилонзор туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Дилшод Усмоновнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, 2018 йил туманда бюджет дароматлари 807,8 млрд сўмни ташкил этган. Бу эса 2017 йилга нисбатан 16,7 фоизга ўсганини кўрсатади.

Дилшод Усмоновнинг айтишича, жорий йилда ҚҚС тўловчи корхоналар сони 801 тага кўпайиб, 1020 тани ташкил этган. Мол-мулк, ер ва сув солиғи тўловчилари сони 8 баробарга ошиб 3534 тага кўпайган. Жумладан, ер солиғи тўловчилари жорий йилнинг 1 январидан 1192 тага ошиб, 1361 тани ташкил этган.

“Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолияти ер ва мол-мулк солиқларини тўлаш, 2019 йилнинг 22 февраль ҳолатига кўра жисмоний шахсларнинг жами 75311 та объектлари мавжуд бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 41 тага ошди”, – дейди Д.Усмонов.

Йиғилишда шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан Чилонзор туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Хасан Шукуралиевнинг ҳам ҳисоботи эшитилди.

“Туманда 2019-2020 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган 11 та тўғридан-тўғри 2291 млрд. сўмлик инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилди. Ушбу лойилар амалга оширилса 271,7 млн. доллорлик инвестициялар ўзлаштирилади. Натижада эса 1135 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади”, – дейди  Хасан Шукуралиев.

Унинг қўшимча қилишича, Президентимизнинг 2018 йил 19 июлдаги қарорига мувофиқ, туманда 5 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши кўзда тутилган. Жами 714 млрд сўмлик лойиҳанинг 96,3 млн. доллари тўғридан-тўғри чет эл инвестицясини жалб қилишини режалаштирилган.

Йиғилишда ҳисоботлар юзасидан берилган саволларга мутасаддилар батафсил жавоб берди.

М.ЎРИНОВ,

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1649
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+