O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош

12.03.2019, 10:56

O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош

O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши ҳудуддаги Човка қишлоғида “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда мамлакатимизда аҳолининг томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиши, турмуш фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Юртимизда аҳоли тижорат банкининг имтиёзли кредит маблағи эвазига томорқасида ўз бизнесини йўлга қўйиши учун барча ҳуқуқий асос яратилгани қайд этилди.  

Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, бугун O’zLiDeP туман кенгашида 105 бошланғич партия ташкилоти фаолият юритмоқда. Уларнинг ҳар бирига бешта кам таъминланган оила бириктирилиб, 1 минг 25 томорқа соҳиби қамраб олинган.

“Туманимиздаги мавжуд БПТ 95 оиланинг ўз томорқасидан унумли фойдаланишига яқиндан кўмаклашмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон” БПТ “Ўзбекистон”, “Истиқлол” маҳаллаларидаги 5 эҳтиёжманд оиланинг томорқа хўжалигида турли озиқ-овқат экинлари етиштиришни йўлга қўйишга амалий ёрдам кўрсатди”, – дейди O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шухрат Сулаймонов.  

Тадбир иштирокчилари “Ўзбекистон” бошланғич партия ташкилотининг бу борадаги фаолияти ва томорқаларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан танишди. Оилаларда бўлиб, хонадон соҳиблари билан суҳбатлашди.

“Бу йил томорқамизда булғор қалампири, саримсоқ пиёз, помидор, бодринг ва полиз маҳсулотлари парваришлашни йўлга қўйямиз. Иккинчи экинга кузги кортошка, чорва учун маккажўхори уруғи қадаймиз. Томорқадан тежаб, оқилона фойдаланиш оиламизга яхшигина қўшимча даромад келтиради. Энг муҳими, бутун оила фойдали меҳнат билан банд”, – дейди “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи Асрор Қосимов.

Таъкидлаш керак, лойиҳанинг кейинги босқичларида ҳар бир БПТ ўртача 10-15 оилани қамраб олиши режалаштирилган.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1850
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+