Қашқадарёда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурининг ижроси қониқарлими?

12.03.2019, 10:57

Қашқадарёда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурининг ижроси қониқарлими?

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими Косон туманидаги “Жиззалик” МФЙда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида “Томорқа – даромад манбаи” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди. 

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия  вилоят, туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши вакиллари қатнашди.

Тадбирда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижросини тўлақонли юзага чиқаришда ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қилиб келаётган O‘zLiDeP ҳам муносиб ҳисса қўшиб келаётгани, дастур доирасида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида партия қуйи бўғинлари, депутатлик гуруҳлари кўмагида хайр­ли ишлар амалга оширилгани алоҳида таъкидланди.

“Жорий йилда ҳам партиямиз мазкур дастур ижросини таъминлашда бор куч-ғайратини сафарбар этмоқда. Айниқса, жойларда дастурнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтирган ҳолда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратяпти. Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад ҳам хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ва истиқболли лойиҳаларини рўёбга чиқаришдан иборат”, – дейди O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши бўлим мудири Гулбаҳор Тўраева.

Тадбир давомида иштирокчилар “Жиззалик” МФЙда яшовчи Инобат Асланова хонадонида бўлиб, у ерда ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан танишди. Бу ерда меҳнат қилаётган ишчилар билан суҳбатлашди. 

“Бундан уч йил аввал O‘zLiDeP кўмагида иссиқхона ташкил этган эдик. Ҳозирда иссиқхонамизда лимон, сабзавот ва кўкатлар етиштиряпмиз. Ўтган йили 10 млн. сўм даромад олдик. Жорий йилда 20 млн. сўм фойда олишни режалаштиряпмиз”, – дейди И.Асланова.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    4340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+