O‘zLiDeP тарғиботидан сўнг 7 нафар косонсойлик ўз бизнесини бошлайдиган бўлди

16.03.2019, 11:07

O‘zLiDeP тарғиботидан сўнг  7 нафар косонсойлик ўз бизнесини бошлайдиган бўлди

O‘zLiDeP Косонсой туман Кенгаши халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда “М.Аъзам” МФЙда очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда аҳолини, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, томорқанинг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланиб, иссиқхоналар ташкил этиш, бўш турган ер майдонларига кундалик эҳтиёж учун зарур маҳсулотлар экиш лозимлиги таъкидланди.

“М.Аъзам” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Аҳмад Асқаралиевнинг айтишича, маҳаллада 480 дан ортиқ хонадон бўлиб, аҳолининг аксарият қисми тадбиркорлик билан шуғулланади. Маҳалла аҳли асосан бодринг, помидор ва кўкатлардан тортиб, лимон ва мандарингача етиштирмоқда. 

“Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад, аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича имконият ва шароитларини ўрганиш ҳамда  уларнинг соҳага қизиқишини орттиришдан иборатдир. Шу боис, асосан уйда ўтирган, вақтинча ишсиз фуқароларнинг ижтимоий аҳволи, қизиқишлари, талаб ва истакларини ўрганиб, уларга тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича зарур кўрсатмалар бердик. Олиб борган саъй-ҳаракатларимиз натижасида 7 нафар фуқаро ўз бизнесини бошлашга қарор қилди”, – дейди O‘zLiDeP Косонсой туман Кенгаши аппарат раҳбари Абдуқаюм Исмоилов.

Тадбирда ерларни экин экишга ҳозирлаш, маҳалланинг мавжуд ариқ ва зовурларини тозалаш, аҳолини зарур кўчатлар билан таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1230
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+