O‘zLiDeP фаоллари ногирон фуқаронинг мушкулини осон қилди

16.03.2019, 12:28

O‘zLiDeP фаоллари  ногирон фуқаронинг мушкулини осон қилди

Сайёр қабул жараёни. Мурожаатчилар орасидан бир қиз минг истиҳола билан мутасаддиларга юзланди: “Дадамнинг жисмоний имконияти чекланган. Ногиронлик аравачаси учун навбатга турибмиз. Навбатда турганлар кўпчилик экан. Узоқ кутишга дадамнинг саломатликлари бардош беролмаяпти. Агар имкони бўлса...”

Қорақушчи ва Хўжақишлоқ маҳаллаларида O‘zLiDeP Фарғона вилояти ва Қўштепа туман Кенгашлари вакиллари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида ташкил этилган “Сайёр қабул”да отасига аравача сўраган қиз, Холисхон Раҳматова сингари ўнлаб мурожаатчиларнинг муаммоларига ечим топилди.

1500 га яқин хонадон жойлашган мазкур маҳаллалар аҳолиси билан ўтказилган учрашувда анчадан бери йиғилиб қолган муаммолар ўртага ташланди. Хусусан, табиий газ таъминоти, электр тармоқларидаги муаммолар, уй-жой масалалари, ички йўлларни таъмирлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш ҳамда ижтимоий ёрдам масалалари юзасидан аҳолининг мурожаатлари кўриб чиқилди. Аксарияти жойида ҳал этилди.

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда партия вилоят Кенгашининг жисмоний ва юридик шахсларни мурожатлари билан ишлаш бўлими мудири М.Махаметова кўмаги билан қўштепалик Таиржон Байсанов ҳам шу куни ногиронлик аравачасига эга бўлди.  Фуқаро ўзига кўрсатилган бу эътибордан мамнун эканини айтиб, партия вакилларига, депутатларга миннатдорчилик билдирди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1637
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+