Фермер аёлларимиз ҳам юксак эътиборда

12.12.2017, 15:34

Фермер аёлларимиз ҳам юксак эътиборда

Умидахон ЭГАМОВА,

Олтинкўл тумани “Кўҳна водий гавҳари” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари:

Айни кунда мамлакатимиздаги 6 мингдан ортиқ фермер хўжалигида хотин-қизлар раҳбарлик қилмоқдалар. Мен аграр соҳага кириб келганимга қарийб 20 йилдан ортиқ вақт бўлди. Ўтган давр давомида фермер хўалигимизни ривожлантириш, хорижлик ҳамкасблар билан тажриба алмашиш мақсадида Швейцария, Германия, Англия, Франция, Туркия сингари давлатларда бўлдим. Бу эса давлатимиз томонидан биз фермерларга кўрсатилаётган эътиборнинг намунасидир.

Президентимиз “Ризқ-рўзимиз бунёдкори бўлган қишлоқ хўжалиги ходимлари меҳнатини улуғлаш, соҳа ривожини янги босқичга кўтариш – асосий вазифамиздир” номли маърузасида соҳа тараққиёти бундай кейин янада юқорига кўтарилишини таъкидладилар. Айниқса, юртбошимиз томонидан ғаллачилика эришган ютуқларимиз эътироф этилиб, бу борада Олтинкўл, Қўрғонтепа туманлари ҳам намуна сифатида қайд этилгани бутун андижонлик фермерларнинг меҳнатлари самарасидир.

Давлатимиз раҳбари ўз навбатида олдимизга бажарилиши зарур бўлган етти йўналишдаги вазифалар ижросини қўйдики, уларнинг ҳар бири кўп тармоқли фермер хўжалигини ривожлантиришга асос бўлиб хизмат қилади. Чорвачилик, зотдор от, балиқчилик, мева-сабзавотчилик каби йўналишларда ҳар биримиз учун юқори натижаларга эришиш фурсати келди. Энди халқаро тажрибалар биздан ўрганиши керак. Президентимининг куюнчаклик билан айтган фикрларида айнан мана шу ҳақиқатлар мужассам.

Мазкур эътироф ва эътибордан сўнг биз фермерлар соҳа ислоҳотларига янада кўпроқ ҳисса қўшамиз.

Лолахон МУРОТОВА, Олтиариқ тумандаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими:

Президентимиз томонидан ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси “Қишлоқ ҳўжалиги ходимлари куни” деб эълон қилингани бизни беҳад қувонтирди.

Мана бу йил биринчи маротаба 10 декабрь куни барча қишлоқ хўжалиги ходимлари шарафли касб байрамларини нишонлашга мушарраф бўлдилар. Мухтарам Президентимиз пойтатимиздаги Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида 9 декабрь куни Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқларининг “Рисқ-рўзимиз бунёдкори бўлган қишлоқ хўжалиги ходимлари меҳнатини улуғлаш, соҳа ривожини янги босқичга  кўтариш–асосий вазифамиздир” деб номлашларининг ўзи ҳам биз миришкор фермерлар учун улкан шараф. Юртбошимиз айтганларидек, деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчидир. Бугун биз эришаётган ютуқлар ана шу буюк неъматлар шарофатидир. Айниқса, Президентимизнинг қишлоқ хўжалигига, тадбиркорликни, фермерлик ҳарактини ривожлантиришга доир саъй-ҳаракатлари, соҳага бўлган юксак эътибор ўз самарасини бермоқда. Бугун барчамизда ислоҳотларимизга дахлдорлик ҳисси, мехнатимиз самарасига бўлган ишонч ортмоқда. Бу жиҳатлар деҳқону фермерларимизнинг чин меҳнати туфайли мўл ҳосил етиштирилаётганида ҳам яққол намоён. Бўлиб ўтган байрам мен каби барча ҳалқимни руҳлантирди. Бу тантанада Президентимиз томонидан менга “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланганим, рухимни тетик, кучимга-куч, янгича шижоат ва улкан масъулият юклади. Мен ўз Ватанимнинг равнақи учун бор кучим, ҳалол меҳнатим ва садоқатим билан хизмат қиламан деб юртим, ҳалқим олида сўз бераман!  

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1432
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+