4 нафар хотин-қиз “Хоразм қуён савдо” агрофирмаси билан шартнома имзолади

17.03.2019, 07:22

4 нафар хотин-қиз “Хоразм қуён савдо” агрофирмаси билан шартнома имзолади

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Янгибозор туманида ўз бизнесини бошламоқчи бўлган аҳоли вакиллари учун ўқув семинар ўтказди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад, ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, эндигина фаолиятини бошлаган фуқароларнинг иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий билимларини оширишдан иборатдир.

“Тадбир давомида вақтинча ишсиз ёшлар, хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволи, қизиқишлари, талаб ва истаклари ўрганилиб, уларга тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича зарур кўрсатмалар, маслаҳатлар бердик. Шукрки, ҳаракатларимиз зое кетмади. Тарғибот ишларимиз натижасида 3 нафар хотин-қиз қуёнчилик билан шуғулланиб, ўз бизнесини бошлайдиган бўлди”, – дейди O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши бўлим мудири Султонбой Очилов.

Семинар давомида Урганч туманидаги “Хоразм қуён савдо” агрофирмаси мутахассиси қуён етиштиришни тавсия қилиб, ўзаро  ҳамкорликка чақирди.

Унинг таъкидлашича, оқ ранги Янги Зеландия зоти Италия давлатининг “Martini Alimantare” фирмасидан олиб келинган бўлиб, мамлакатимиз иқлимига жуда ҳам мосланувчан ва кўпчилик касалликларга ваксинасиз ҳам чиниқувчан ҳисобланади. Бир йилда ўртача 7-9 марта  14-16 тагача болалайди. Бир дона она қуёндан йилига ўртача 90-10 та қуён боласи олиш мумкин.

Мулоқотлар чоғида тадбиркор иштирокчиларга агрофирмаси томонидан 10 та қуённи саватчалари билан 4,5 млн сўмга беришини ва барча ветеринария хизматлари кўрсатиб, 80 кундан кейин қуён гўшти ва терисини агрофирманинг ўзи сотиб олишини таклиф қилди.

“Қуён гўшти юмшоқлиги, ёғ ва холестерин моддаси камлиги ҳисобига тиббиётда жуда кўп касалликларга, жумладан, қон босими юқорилиги, аллергия, ошқозон-ичак, меъда, ўт-пуфак, жигар ва жарроҳликдан кейинги холсизликда беморларга куч-қувват бериши ҳаммамизга яхши маълум. Бу соҳага жуда қизиқаман. Аммо ўзим иш бошлашга қўрққанман. Бугунги тадбирда қатнашганим яхши бўлди, тадбиркор билан шу ернинг ўзида шартнома имлозадим”, – дейди “Ҳамид Олимжон” маҳалласида яшовчи Гулруҳ Мадаминова.

          O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1677
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Саид2020-05-25 17:51:04

Ассалому Алейкум! Мен хам шу иш билан шугулланмокчиман ! Менга ердамингиз керак ! Олдиндан катта рахмат !! Сиз куен бокиш учун куенлар яшайдиган уйчаларни Тошкентдан сотиб олинган экан деб езибсиз , Менга Тошкентдан каердан олгансиз телефон номерини езиб беринг ! Ва зотдор куенларни кимдан каердан сотиб олса булади ? +998 97 920 20 95 ва телеграм ракамим +998 93 720 20 95


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+