“Гул бор жойда озодалик, қувончу шодлик, барака ҳукм суради”, дейди фарғоналик тадбиркор Насиба Хайдарова

17.03.2019, 07:37

“Гул бор жойда озодалик, қувончу шодлик, барака ҳукм суради”, дейди фарғоналик тадбиркор Насиба Хайдарова

Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи Насиба Хайдарова хонадони гулчилар оиласи сифатида машҳур. У кўп йиллардан буён гул ўстириш билан шуғулланади. Сиз ёқтирган энг ноёб гул турларини фақат шу ердан топиш мумкин.

Гулхонага кирарканмиз, унинг муаттар ифори димоққа урилади. Гўзалликдан ҳайратга тушасиз. Атрофга назар ташлаб, бир дона гулнинг илдиз отиб, авж олиши учун қанча машаққатли меҳнат талаб этишини ҳис қиласиз.

“Гулларни жуда яхши кўраман. Шу боис, ҳар куни эрталаб улар билан саломлашаман, уларга меҳр бераман. Гул ҳам меҳримни, ширин сўзимни ҳис қилиб, яшнаётгандек туюлади. Гулхонага кирсам, барча ташвишларим унут бўлиб, бир зумда қалбим равшан тортади, чарчоқларим ёзилади”, – дейди Н.Хайдарова.

Дарвоқе, тадбиркор 2 сотихлик иссиқхонасида гул етиштиришдан ташқари, турли кўкатлар, бодринг ва помидор ҳам етиштиради. Унинг айтишича, ҳозирча даромади чакки эмас. Қолаверса, нафақат Қўштепа балки бошқа туманлардан ҳам унинг гулларига харидор кўп. 

O`zLiDeP Қўштепа туман Кенгаши томонидан “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси  доирасида ташкил этилган очиқ мулоқотда бунга яна бир бор амин бўлдик.  

 “Гул бор жойда озодалик, қувончу шодлик, барака ҳукм суради. Шу боис, бундан икки йил аввал 2 сотих майдонда иссиқхона барпо этдик. Албатта, фаолиятимизни бошлашдан олдин миришкор гулчи Рахим отадан маслахатлар олганмиз. Дастлабки йил даромадимиз унча яхши бўлмади. Лекин ҳозир яхшигина фойда оляпмиз”, – дейди у.  

Семинарда хотин-қизларга томорқадан самарали фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар берилиб, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайратилди. 

O`zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ Томорқа
  • Кўрилди
    1822
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+