Фермерларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси

12.12.2017, 15:38

Фермерларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси

Аманжан ХОЛМУРОТОВА,

Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги “Достонбек” фермер хўжалиги раҳбари:

Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ҳар жабҳада туб ўзгаришлар, ижобий кўрсаткичлар номоён бўлмоқда. Юртимизда биринчи маротаба “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни”  нишонлангани ҳам  энг аввало инсон қадри улуғланаётганидан айниқса, биз фермерларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир.

Айни кунда туманимизда жами 888 та фермер хўжалиги мавжуд бўлиб, шулар қаторида мен ҳам Янгибозор туманидаги “Достонбек” кўп тармоқли фермер хўжалигини 1999 йилда ташкил қилганман. Бугунга келиб, фермер хўжалигимда 67 гектар ер майдони бўлиб,  20 нафар ёшлар доимий, 50 нафар мавсумий иш билан таъминланган. 

Мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлиги таъминланиши, экспорт салоҳияти ошишида иқтисодиётнинг етакчи тармоғи бўлмиш қишлоқ хўжалигининг роли ниҳоятда катта.  Қишлоқ хўжалиги соҳаси давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларга барча зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Мазкур имкониятлардан оқилона фойдаланиб, яқинда бўлиб ўтган “Ташаббус-2017” кўрик-танловининг республика босқичида иштирок этиб, фахрли 3-ўрин, бундан ташқари, партиямиз “Ёшлар қаноти” томонидан ўтказилган “Ёш фермер” кўрик-танловида муваффақиятли иштирок этиб, 2-ўринни эгаллашга мушарраф бўлдим.

Мана шундай гўзал кунларимиз-тараққиётимиз ва фаровонлигимиз,  ободлик ва бунёдкорлигимиз бардавом бўлсин!   Байрамларимиз тўйларга, тўйларимиз байрамларга уланаверсин.

Хамида САПАЕВА,

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги “Рўзигул-Шахина-Ихлосбек” фермер хўжалиги раҳбари:

- Президентимизнинг Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи юртимиздаги энг шарафли касб эгалари бўлган заҳматкаш бободеҳқонларимиз қаторида менинг ҳам қалбимда фахр ва ифтихор ҳисларини тошириб юборди.

Президентимиз ўз маърузасида меҳнатларимиз эътирофи баробарида олдимизга қатор вазифаларни қўйди. Эндиликда биринчи вазифамиз ердан унумли фойдаланиш ва уни талон-тарож қилишнинг олдини олиш борасида муҳим самарага эришишдир. Фермер хўжалигимизда 68 гектар ер майдони бўлиб, унда хозирги кунда 13 нафар ишчи ходимлар хизмат кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари ҳосилдорлиги паст бўлган майдонларида карам, картошка, сабзи. пиёз, саримсоқпиёз, мош экиб, ҳам ернинг унумдорлигини оширишга ҳаракат қилдик, ҳам ички бозорларимизни озиқ-овқат  маҳсулотлари билан таъминладик. Хўжаликдаги пахтачилик ва ғаллани ортиғи билан бажариб, Юртбошимиз айтганларидек ўзимизнинг хиссамизни қўшишимиз керак, албатда.

Муборак ЖАББАРОВА,

Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Мамасолай” фермер хўжалиги раҳбари:

— Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда фермерлик ҳаракатига асос солинди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида мутлақо янги иқтисодий муносабатлар жорий этилиб, ер эгасини топди.

Мен бир аёл сифатида, бир она сифатида, фермер сифатида шундай юртда яшаётганимдан жуда бахтлиман, чунки мен Истиқлол туфайли мулкдор бўлдим.

Бугунги кунда Урганч туманидаги “Мамасолай” фермер хўжалигини бошқармоқдаман. Фермер хўжалигимиз 2000 йили ташкил қилинган бўлиб 60 гектар ер майдонида деҳқончилик қиламиз. Бугунга келиб, олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, фермерлик ҳаракатининг ривожланиши натижасида фермер хўжалигимда 6 нафар ёшлар доимий, 30 нафар маҳалладошларим мавсумий иш билан таъминланган. 

Ҳар йили фермер хўжалигимиз томонидан давлатга пилла, ғалла, пахта топшириш бўйича шартномавий режаларни ортиғи билан бажариб келмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан аграр соҳани диверсификация қилиш, ер-сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали биз-соҳа вакилларининг даромадини ошириш борасида олиб бораётган тизимли ишлар бизни ютуқлар, янги марралар сари ундаётгани аниқ. Жумладан, Хоразм вилоятида партиямиз “Аёллар қаноти” томонидан «Ишбилармон аёл» кўрик-танловида муваффақиятли иштирок этиб, бошқа туманлардаги фермер аёллар билан танишиб, улар томонидан олиб борилаётган ишлар билан ўртоқлашдик, ўзаро тажриба алмашдик, янгиликларни кўриб ўзимга келгуси режаларни белгилаб олдим.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1896
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+