O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов ТДАУ талабаларининг янги инновацион лойиҳалари билан танишди

20.03.2019, 09:48

O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов ТДАУ талабаларининг янги инновацион лойиҳалари билан танишди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов Тошкент давлат аграр университети талабалари билан юзма-юз мулоқот қилди.

Учрашувда мамлакатимизда аграр соҳани янада ислоҳ қилиш борасида қатор қарор ва фармонлар, қонунлар қабул қилинаётгани, ҳар бир фермер хўжаликлари кўп тармоқли хўжаликка айлантирилаётгани, қишлоқ хўжалигида янги инновацион лойиҳаларни татбиқ қилиш ва соҳада эришилаётган илм-фан ютуқлари борасида сўз юритилди.

Партия етакчиси энг чекка ҳудудларда ёшлар ўз бизнесларини йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлар ажратиб берилишида “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари муҳим аҳамият касб этаётганлигини алоҳида эътироф этди.

Учрашувда талаба ёшлар ўзларининг янги инновацион лойиҳалари ва ишланмаларини тақдимот қилишди.

Ёшларнинг бу каби инновацион лойиҳаларини ҳаётга татбиқ қилишда O‘zLiDeP ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши катта кўмакчи бўла олишлиги айтиб ўтилди.

Шу билан бир қаторда тадбир давомида O‘zLiDeP томонидан ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, ўз бизнесларини йўлга қўйишда қатор партиявий лойиҳалар, тарғибот ишлари олиб борилаётгани талабаларнинг фикр-мулоҳазалари ва қизиқишларига сабаб бўлди.

  • Кўрилди
    380
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+