Янги солиқ концепцияси бўйича мамлакатимиз автомобиль йўллари тизимидаги корхоналар фаолиятига қандай имтиёзлар берилган?

20.03.2019, 19:36

Янги солиқ концепцияси бўйича мамлакатимиз автомобиль йўллари тизимидаги корхоналар фаолиятига қандай имтиёзлар берилган?

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Ўзбекистон иқтисодчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамкорлигида онлайн видео семинар ўтказилди.

Партия фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси, уларнинг ҳудудий ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда Автомобиль йўллари тизимидаги корхоналар ва бошқа тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиққа тортиш ва бухгалтерия ҳисоби бўйича қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда янги Солиқ концепциясининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Маълумки, Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони солиқ сиёсатида янги саҳифа очди. Шунга асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб солиқ қонунчилигига кўплаб янгиликлар киритилди. Хусусан, солиққа тортиш тизими тубдан ислоҳ этилмоқда, солиқлар ва мажбурий тўловлар қисқартирилиб, самарасиз солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Зеро, қулай рақобатли муҳит яратиш, солиқ қонунчилиги барқарорлиги ва соддалаштирилишини таъминлаш, солиқ юкламасини камайтириш, республикамизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш концепциянинг асосий мақсади сифатида белгиланган эди.

Тадбир давомида Солиқ концепцияси бўйича киритилган ушбу янгиликлар мамлакатимиз автомобиль йўллари тизимидаги корхоналар фаолиятида қандай акс этаётгани, солиққа тортиш амалиётидаги масалалар, солиққа тортиш ва бухгалтерия ҳисоби бўйича қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар борасида фикрлар билдириб ўтилди.

Муҳокамалар давомида иштирокчилар, солиқ сиёсатини такомиллаштириш йўлида ушбу концепцияда кўзда тутилган ечимларни кўриб чиқиб, унда белгилаб берилган тизимли муаммоларга батафсил тўхталиб ўтдилар.

Тадбир якунида мамлакатимиз автомобиль йўллари тизимидаги корхоналар фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳа самарадорлигини янада ошириш бўйича амалий таклиф ва хулосалар қабул қилинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    763
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+