2018 йилда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 21 оилага 599 млн. 980 минг сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди

20.03.2019, 19:52

2018 йилда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 21 оилага 599 млн. 980 минг сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди

O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида “Тадбиркорлик, жумладан оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банкларининг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.

Тегишли соҳа вакиллари, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, “Микрокредитбанк” Лойиш филиали ходимлари, тадбиркор ва фермерлар иштирок этган тадбирда дастур доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

–Дастур доирасида 2018 йилда 21 нафар фуқарога 599 млн. 980 минг сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди, – дейди “Микрокредитбанк” Лойиш филиали бошқарувчиси ўринбосари Мақсуд Қаршиев. –Жорий йилнинг февраль ойида эса 2 нафар фуқарога 56 млн. 100 минг сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.

Мулоқот давомида дастур асосида 2018 йилда кредит олиб, фаолият бошлаган тадбиркорлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

–Ўтган йили “Микрокредитбанк” Лойиш филиалидан йиллик 7 фоизли 17 млн. сўм миқдорида кредит олиб, 6 сотих майдонда иссиқхона барпо этдик, – дейди оқдарёлик Зарина Содиқова. – Иссиқхонага ўтган йилнинг ўзида помидор, бодиринг, кўкат етиштириб 27 млн. сўмлик  даромад олдик. Жорий йилда иссиқхонадан унумли фойдаланиб даромадимизни икки баробарга оширишни режалаштиряпмиз.

Мулоқотда шахсий томорқалардан самарали фойдаланиб келаётган, деҳқончиликда катта тажриба тўплаган миришкорларнинг  тажрибаларини доимий равишда оммалаштириб боришга келишиб олинди.

Қодир ШОЙИМОВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1084
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-03-22 20:46:12

Тадбиркорликни ривожлантириш, шунинг асносида ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпайиши бозорларимизнинг арзон бўлишига, товар-пул мунсабатларининг кучайишига, пировардида халқимиз турмуш даражасининг ошишига олиб келади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+