Депутатлар Андижон вилоят иқтисодиёт бошқармаси ҳисоботидан қониқдими?

23.03.2019, 11:48

Депутатлар Андижон вилоят иқтисодиёт бошқармаси ҳисоботидан қониқдими?

Халқ депутатлари O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рўзимуҳаммад Юнусовнинг ҳисоботи тингланди.

Р.Юнусовнинг айтишича, Андижон вилояти катта иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятга эга. Хусусан, 2018 йил якунига кўра, республикада ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулотнинг 6,7, саноат маҳсулотларининг 11,8, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 10,9 фоизи вилоят ҳиссасига тўғри келган.

“Шунингдек, вилоятда ҳудуд тасарруфидаги корхоналар томонидан жами 170 млн. АҚШ долари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилиниши режалаштирилган бўлиб, амалда 171,1 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинган. Бу эса кўзланган натижа 100,7 фоизга бажарилганини кўрсатади. Муҳими, 2018 йилда ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича дастурлар доирасида умумий қиймати 1,9 триллион сўм бўлган 460 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 13 минг 634 янги иш ўрнилари яратилди”, – дейди Р.Юнусов.

Ҳисоботдан кўриндики, соҳадаги режалар кўрсаткичи юқори, ҳатто ортиғи билан бажарилган. Бироқ депутатлар ҳам анойи эмас. Ахборот тингланиш давомида туғилган саволлар мутасадди учун баҳона топишга имкон яратмади. Негаки, бажарилган ишларнинг чаласи йўқ, юз ёруғ.

“Йиғилишда ўзимизни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдик. Масалан, 2019 йил прогноз кўрсаткичлари бизни қизиқтирди. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш натижасида 2019 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот 107,5, саноат маҳсулотлари 108,5, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 102,5, қурилиш ишлари 106 фоизга ўсишига эришилиши кўзда тутилган. Бу албатта, халқимизга янада муносиб турмуш тарзини яратишга имкон яратади”, – дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳаббат Юлдашева.

Йиғилишда депутатлар ва мутасаддилар келгусидаги режали ва тизимли вазифалар ижроси юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Одинахон ТУРҒУНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    653
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ikrom Sharipov2019-03-25 10:03:15

Rasm eski rasmku


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+