Томорқа – даромад манбаи

23.03.2019, 11:58

Томорқа – даромад манбаи

O‘zLiDeP Жондор туман Кенгаши “Хумдонак” МФЙда “Томорқа – даромад манбаи” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.

Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, тажрибали тадбиркор ва фермерлар, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари ҳамда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшлар иштирок этди.

O‘zLiDeP фаолларининг айтишича, бугун партия фаоллари аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлашга жиддий киришган. Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида туманда томорқа маданияти йилдан-йилга юксалиб, оилалар даромади ошмоқда. 

“Илгари “Хумдонак” МФЙда 240 гектар экин майдонларида 24 тадбиркор меҳнат қилган бўлса, 2019 йилнинг март ойида бу кўрсатгич 38 тани ташкил этди. Ҳозир маҳалламизда етиштирилаётган маҳсулотлар нафақат туманда балки бошқа бозорларда ҳам харидоргир. Бу ҳам маҳаллада томорқага эътибор юқори даражада эканидан далолат”, – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Унинг қўшимча қилишича, жондорликлар фақат иссиқхона билан чекланиб қолмаган. Ўз хонадонида паррандачилик ва қуёнчиликни ҳам йўлга қўйган. Товуқ, курка кўпайтириб, яхшигина даромад олиб келмоқда.

“Партия томонидан бўш ерлардан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари ўз самарасини беряпти. Маҳалламиздаги ҳар икки хонадоннинг бирида иссиқхона бор. Йилнинг тўрт фаслида барча сабзавотлар муҳайё”, – дейди “Хумдонак” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролардан яна бири.

Хуллас бугун маҳаллада ҳамма иш билан банд, бекорчи одамнинг ўзи йўқ. Бу эса туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самарасидир.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ Томорқа
  • Кўрилди
    1634
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+