O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” хотин-қизларга Президент қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтирди

23.03.2019, 12:12

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” хотин-қизларга Президент қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтирди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аёллар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Президентимизнинг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўз олганлар давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш тизимини янада такомиллаштиришга, аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга хизмат қилишини алоҳида эътироф этди. Зеро, қарорга мувофиқ, хотин-қизлар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқларнинг бекор қилиниши, тавсиявий характердаги аёллар соғлиғига салбий таъсир этиши мумкин бўлган соҳа ёки касблар рўйхатининг тасдиқланиши кўзда тутилган.

Қарорга кўра айрим ҳолатларда қўшимча бир ой нафақа тўланадиган бола парваришлаш таътили берилиши, икки ёшга тўлмаган фарзанди бор оналар учун ўзига қулай вақтда танаффус белгиланиши, аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиниши тақиқланмоқда.

Мазкур ҳужжат билан аёллар учун судларда адвокатлар томонидан бепул  юридик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ енгилликлар яратилди.

Шунингдек, янги қарорга кўра, “Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари”нинг ташкил этилиши аёлларнинг ўз бизнесини бошлаши ва уларда ишбилармонлик кўникмаларининг шакллантирилиши, ҳар томонлама қўллаб-қувватланишининг самарали механизми сифатида хизмат қилади. Бундай марказлар томонидан ишбилармон аёлларга маҳаллаларда бўш турган бинолардан жой ажратиш, ишончли ҳамкорлар топиш, минитехнологиялар ва ускуналар сотиб олишда кўмаклашишдан тортиб, токи ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг реализация қилинишигача кўмаклашиш масалаларининг қамраб олингани опа-сингилларимиздаги иккиланишларни барҳам топтириб, эртанги кунга  катта умид ва ишонч уйғотади.

Шу билан бир қаторда мазкур Қарорда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аёлларни марказларга жалб этиш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш, аёлларнинг ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини шакллантириш, бизнес ғояларини тайёрлашда консултатив ёрдам бериш, шу жумладан, лойиҳа бизнес-режасини тайёрлаш, солиққа тортишнинг турли режимларини танлаш ва қўллаш, бухгалтерия ҳисобини юритиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ва бошқа йўналишлар бўйича ўқитишни ташкил этиш каби вазифалар белгилаб берилгани O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” олдига ҳам катта масъулият юклайди.

Тадбирда бу борада ўтган йиллар давомида партия “Аёллар қаноти” ва депутатлар, турли даражадаги ишчи гуруҳлар томонидан уйма-уй юриш орқали минглаб ишсиз хотин-қизлар аниқлангани, ҳудудларнинг имконияти ва хусусиятидан келиб чиқиб, уларнинг қисман бандлигини таъминлашга, тадбиркорлик фаолиятини бошлашига, ҳунармандчиликка жалб қилишга ёрдам берилганлиги таъкидлаб ўтилди. Лекин бу билан партия “Аёллар қаноти” чекланиб қолмасдан астойдил ҳаракат қилиши айтиб ўтилди.

Тадбир якунида янги ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1682
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Носирова Шоира Кармана туман кенгаши депутати2019-03-30 00:19:25

Агар жамиятимизда адолатни қарор топтирмоқчи бўлсак, аввало, хотин-қизларнинг ишончини қозонишимиз, уларни асрашимиз керак. Аёлнинг яшаш тарзи, дунёқараши оила муҳитини белгилайди. Бу фарзандлар тарбияси учун жуда муҳим. дедилар Президентимиз Навоий вилоятига ташрифида. Бу сўз замирида аёлга бўлган улкан эътиборни билдиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+