O‘zLiDeP кўмагида томорқадан унумли фойдаланувчилар сони кўпаймоқда

23.03.2019, 12:35

O‘zLiDeP кўмагида томорқадан  унумли фойдаланувчилар сони кўпаймоқда

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгашидаги бошланғич партия ташкилотлари  ўзларига бириктирилган хонадонлар, шунингдек, ҳудудларидаги хонадонларда  “O‘zLiDeP томорқасида тадбиркорликни бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида томорқадан унумли фойдаланиш, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури асосида имтиёзли кредитлар олиш  юзасидан тарғиботларни кенг кўламда давом эттирмоқдалар.

Хусусан, Янгиқўрғон туман Кенгашида ҳам тарғиботлар натижаси самарали бўлмоқда. Масалан, жорий йил аввалида туманнинг Маданият МФЙ фуқароси Тўлқин Турғунов партия вакилларининг ташвиқотлари асосида томорқасида паррандачиликни йўлга қўйиш ҳаракатига тушди. Натижада  унга Агробанк АТБнинг туман филиалидан мазкур мақсадда  8 млн сўм кредит олишига кўмаклашилди. Айни кунда фуқаро томорқасида  оила аъзоларининг иш билан банд бўлганидан мамнун. 

Яна шу маҳалла фуқароси Нурмуҳаммад Юсуфжонов партия фаолларининг тарғиботлари асосида томорқасида иссиқхона қуриш истагини билдирди. Унга партиянинг туман Кенгашида керакли маслаҳатлар берилгач, агробанкнинг туман филиалига ариза билан мурожаат қилди қилди ва ўз муддатида банк филиалидан унга 16 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Бугунги кунда унинг томорқасида 2 сотих майдонда мўжазгина иссиқхона барпо этилди.

 Мен    O‘zLiDeP  фаолларидан мамнунман, - дейди Н. Юсуфжонов. Томорқамда ушбу иссиқхонани барпо этишимда яқиндан ёрдам беришди. Томорқа даромад манбаи дейдилар. Шунга кўра томорқамиздан унумли фойдаланишни мақсад қилдик. Партиядан мамнунлигим ифодаси сифатида ўзим ҳам шу партия аъзоси бўлишга ахд қилдим.  

Таъкидлаш жоизки,  партия туман Кенгаши кўмагида томорқасида тадбиркорликни ривожлантиришга бел боғлаганлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Партия фаоллариниг мазкур йўналишдаги тарғиботлари эса туман маҳаллалари бўйлаб давом эттирилмоқда.              

     Юлдуз  Юлдашева

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши Матбуот котиби

Теглар
БПТ Томорқа
  • Кўрилди
    1272
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+