Тажрибали томорқачи О.Бекчанов тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга мастер-класс ўтказди

26.03.2019, 20:32

Тажрибали томорқачи О.Бекчанов тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга мастер-класс ўтказди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Қўшкўпир тумани “Ошоққальа” маҳалласида истиқомат қилувчи Озод Бекчанов хонадонида тажрибали томорқачилар иштирокида мастер-класс ташкил этилди.

Дастлаб хонадон соҳиби иштирокчиларни иссиқхона фаолияти билан яқиндан таништирди, у ерда яратилган қулайликлар, етиштирилаётган маҳсулотлар ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, тадбиркор бундан олти йил аввал 3 сотих майдонда иссиқхона барпо этган. Натижа кутилганидан ҳам зиёд бўлган. Бу йил тадбиркор иссиқхонада етиштирилаётган кўчатларни харид қилиб, яхшигина фойда қилишни режалаштирмоқда.  

Озод аканинг сўзларига кўра, иссиқхонанинг бирида йилига 70 минг дона кўчатлар, иккинчисида полиз экинлари, учинчисида турли хил гул кўчатлари ва 5 минг туп тарвуз кўчатлари етиштирилади. Оиласи, яқин қариндошлари эса фойдали меҳнат билан банд. Қолаверса, иссиқхона барпо этишга ҳам кўп маблағ сарфламаган, фарзандлари билан қўлбола усулда қуришган.

“Помидорнинг “Bella” нави уруғидан кўпайтириб, сотамиз. Кўчатга ва ерга яхши ишлов берилса, бир туп помидордан  3-4 кг ҳосил олиш мумкин. Бир сотих ер майдонига 300-350 туп помидор экилса, ундан олинадиган ҳосилни ўзингиз ҳисоблайверинг”, – дейди тадбиркор.

Дарвоқе, тадбиркор ён қўшниси Раҳимбой Мирзаевга ҳам томорқачиликнинг сир-асрорларини ўргатган. Ҳозирда Раҳимбой ака ҳам иссиқхона ташкил этиб, эрта пишар навлардан 200 туп помидор, 150 туп бодринг экиб парваришламоқда.

Маълумот учун, бугун Қўшкўпир туманидаги “Иттифоқ” маҳалласида 80, “Оқдарбанд” маҳалласида эса 70 нафар фуқаролар ўз томорқасида иссиқхона ташкил қилиб, дастурхони тўкинлигини таъминлаб келаётир.        

Русланбек РАҲИМОВ,

O‘zLiDeP Қўшкўпир туман Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    1054
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари2019-03-27 09:35:22

Партиямиз фаоллари томонидан жойлардаги тажрибали томорқачилар томонидан ўткарилаётган мастер класслар ўзининг самарасини бермоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+