Жалақудуқда ташкил этилган тиббий кўрикда 178 млн. сўмлик дори-дармонлар тарқатилди

26.03.2019, 20:37

Жалақудуқда ташкил этилган тиббий кўрикда 178 млн. сўмлик дори-дармонлар тарқатилди

Раънохон Назарова Жалақудуқ тумани Ойим қишлоғининг “Баҳор” кўчасида истиқомат қилади. Бир неча йил аввал оғир дардга чалинган. Оқибатда танасининг бир томони ҳаракатдан тўхтаган. Патронаж хизмати доим ҳолидан хабар олади. Бемор 2-гуруҳ ногиронлиги рўйҳатига ўтиши керак. Бироқ ҳужжатлар “югур-югур”дан нарига ўтмаяпти.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ва “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тиббий кўрикда Раънохон Назарованинг ҳолати тегишли тиббий мутахассислар томонидан батафсил ўрганилди ва фуқаро 2-гуруҳ ногиронлиги рўйҳатига ўтказилди.

“Бугун партиянинг эътиборидан бошим осмонга етди. Нафақат муаммойим ҳал бўлди, шу билан бирга ортопедик матраснинг ҳадя қилингани ҳаракатланишим учун бир қадар имкон яратади. Айниқса, бепул дори-дармонларнинг берилгани моддий томондан ҳам етарли кўмак бўлди”, – дейди Р.Назарова.

Одинахон Эргашева ҳам ушбу кўрикдан мамнун бўлганлардан. Олтмиш ёшли онахон А. Раҳмонов маҳалласининг А. Тошматов кўчасидаги 7-хонадонда истиқомат қилади. 2-гуруҳ ногирони бўлган О.Эргашева полиартрит ҳамда ҳафақон касалликларидан азият чекади. Тиббий кўрик давомида фуқаро барча текширувлардан ўтказилиши баробарида унга партиянинг моддий ёрдами ҳамда “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси вилоят бўлимининг бепул дори-дармонлари берилди.

Хуллас, тиббий кўрик давомида 200 нафарга яқин хотин-қиз кўрикдан ўтказилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси вилоят бўлими томонидан 178 млн. сўмлик дори-дармонлар тарқатилди.

 Умида ИСАЕВА,

O‘zLiDeP Андижон

вилоят  Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    1704
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+