O‘zLiDeP фаоллари 3,5 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари билан Мўйноққа борди

28.03.2019, 17:26

O‘zLiDeP фаоллари 3,5 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари билан Мўйноққа борди

Орол денгизи ўз вақтида дунёда катталиги жиҳатидан тўртинчи ўринда турувчи кўл ҳисобланарди. Яқин ўтмишда унинг майдони ороллар билан бирга деярли 68,0 минг кв. кмни, сувининг ҳажми 1000 куб километрни ташкил этган. Ўртача чуқурлиги 50,5 метр атрофида бўлган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, денгизга ХХ асрнинг 60 йилларигача Амударёдан 38,6 куб километр, Сирдарёдан 14,5 куб километр сув келиб, 5,5 куб километр ер ости сувлари ҳам қўшилиб турган. Бу дарё сувларидан ортиқча фойдаланиш натижасида 1960 йиллардан бошлаб, денгиз сатҳи тезлик билан пасайган. Қуриган денгиз ўрнида 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонни эгаллаган “Оролқум” саҳроси пайдо бўлган.

Шу боисдан бугун Мўйноқ тумани аҳолисига муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш бўйича кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, денгизнинг қуриган ҳудудларида ўрмонзорлар барпо қилиш орқали юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар қизғин давом этяпти. Эътиборлиси, бундай хайрли ишларга O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотлари вакиллари ҳам муносиб ҳисса қўшаётир.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан партия фаоллари, тадбиркор ва фермерларнинг беминнат ҳиссаси –  картошка,  ўсимлик ёғи, гуруч, пиёз, сабзи, ун, ошқабоқ жами 3,5 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ва 1 минг 500 туп кўчатлар Мўйноқ туманига олиб келинди.

“Партиямиз фаоллари билан Оролбўйи минтақасида юзага келган экологик вазиятнинг олдини олиш ва бартараф этишга ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида Мўйноққа келдик. Дастлаб ҳашарчилар билан учрашиб, уларнинг унумли меҳнат қилиши учун яратилган шароитлар билан танишдик. Ишчиларга олиб келган 3,5 тонналик озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш анжомлари ва махсус кийим-кенчакларни топширдик”, – дейди Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари М.Бекназарова.

Таъкидлаш керак, партия фаоллари шунингдек, тумандаги 3- ва 5-сонли мактабларнинг ён атрофларига турли кўчатлар экиб, туманнинг гуллаб-яшнашига ўз улушларини қўшишди.     

   O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1053
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2019-03-29 08:42:06

Бу акция- партия тамонидан эътибор ва хакикий инсонийлик ердам. Партиямиз рахбарлари акция ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирамиз, бу каби акциялар билан УзЛиДеП нинг жамиятдаги фаоллиги куринади ва маколани укиган хар бир инсонда партиямизга аъзо булишга учкин фойда булади деб умид киламиз. Барча партиядошларимизга куч-кувват тилаймиз .


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+