Бунёдкор ёшлар – юртимиз, келажагимиз таянчи

28.03.2019, 08:49

Бунёдкор ёшлар – юртимиз, келажагимиз таянчи

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар, Миробод туман Кенгашлари ҳамда Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамкорлигида “Бунёдкор ёшлар – юртимиз, келажагимиз таянчи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари, мазкур институтнинг профессор ўқитувчилари, ўқувчи ёшлар иштирок этган тадбирда замонавий фикрлайдиган, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига оладиган ёшларни тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самара бераётгани таъкидланди.

“Ҳақиқатдан кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Хусусан, ёшлар тадбиркорлигини комплекс ривожлантириш ва ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш бўйича жойларда мақсадли дастурлар амалга ошириляпти”, – дейди OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси  Шоира Джаббарова.

Тадбирда шунингдек, Президентимизнинг жорий йил 19 мартдаги ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ҳақида ҳам сўз борди.  

Ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, йигит-қизларимиз бандлигини таъминлаш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун партия “Ёшлар қаноти” янги истиқболли ғояларни илгари сураётгани таъкидланди.

Тадбирда талабаларни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

Муроджон ЎРИНОВ,

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1098
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+