Ҳисоботдан кўнгил тўлдими?

28.03.2019, 17:52

Ҳисоботдан кўнгил тўлдими?

Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида “Участка нозирлари томонидан маҳалла фуқаролари йиғинларида ҳуқуқбузарлик ва криминоген ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш, бу борада тегишли жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган  ишлар ҳолати” юзасидан Тахиатош туман ички ишлар бўлими бошлиғи С. Сариевнинг ахбороти эшитилди.

Ҳисобдорнинг депутатларга маълумот беришича, 2018 йили туман ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари томонидан жамоат жойларида майда безорилик билан шуғулланган 66 нафар фуқарога нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд томонидан тегишли чоралар кўрилган. Шундан 32 нафарига вақтинчалик қамоқ жазоси тайинланган бўлса, 26 нафаридан жарима ундирилган ва 8 нафарига огоҳлантириш берилган.

Ўтган йил мобайнида ИИБга келиб тушган 1 минг 154 та мурожаатдан 791 таси профилактика инспекторлари томонидан кўриб чиқилган. Туман аҳолисининг тинчлигини таъминлаш мақсадида спиртли ичимликка ружу қўйган 144 нафар фуқародан 16 нафари диспансерга жойлаштирилган.

Йиғилиш давомида депутатлик гуруҳи аъзолари кун тартибидаги масала бўйича ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.

***

Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгашига “Н. Даўқараев” сайлов округидан сайланган депутат К. Жуманиязовнинг сайловчилар билан учрашувда аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш, кўтарилган ҳар бир муаммонинг ечими бўйича депутатлик сўрови юбориш масалалари муҳокама қилинди.

Юзма-юз суҳбат жараёнида сайловчилар томонидан 10 га яқин муаммо ўртага ташланди. Жумладан, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидан Ж. Искендеров, Д. Толибаев ва Б. Уснатдиновалар ўзлари яшаб келаётган кўп қаватли уйларнинг таъмирталаблигини айтган бўлса, ўтган йили фаолиятини бошлаган тадбиркор Т. Жумамуратова 20 ўринга мўлжалланган хусусий шерикчилик асосидаги “Ажойиботлар уйи” мактабгача таълим муассасасидаги ичимлик суви танқислигини таъкидлади. Ҳар иккала масала халқ ноиби аралашуви билан ижобий ечим топди.

Мулоқот давомида кўтарилган бошқа муаммоларнинг ҳал этилиши назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга расмий сўров юборилиши маълум қилинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1434
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+