Узунлик тадбиркор жорий йилда 60 иш ўрни яратмоқчи

28.03.2019, 17:58

Узунлик тадбиркор жорий йилда 60  иш ўрни яратмоқчи

Узунлик Рисолат Пардаева 25 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. У раҳбарлик қилаётган “Шуҳрат 1” кўп тармоқли хусусий ишлаб чиқариш корхонаси вилоятдаги кўплаб тиббиёт муассасалари, мактабгача таълим муассасаларига кўрпа-ёстиқлар, чойшаблар, махсус кийимлар етказиб беради. Эътиборлиси, корхонада ўндан ортиқ хотин-қиз доимий иш билан банд.

“Асли эгаллаган соҳам иқтисодиётнинг товаршунослик йўналиши. Тадбиркорликка қўл уришдан аввал, савдо-сотиқ бўйича кўп йиллар тажриба тўпладим. Ўз имкониятларимни чамалаб билсам-да, бизнес сирларини эгаллаш учун ўқиб-изландим. Шундан сўнг бизнесни бошлашга қарор қилдим”, – дейди тадбиркор.  

Айтиш жоиз, тадбиркор 1995 йилда биринчи корхонасини ишга туширган бўлса, 2010 йилда “Садо чеҳра” номли иккинчи савдо ишлаб чиқариш хусусий корхонасини ташкил этди. Сўнги икки йилда юртимизда тадбиркорларга берилган имтиёзлар натижасида эса мазкур корхона негизида яна бир янги ғояни амалга оширишга киришди.

Маълум бўлишича, дастлаб тадбиркор мутахассислардан ўсимликлар данагидан ёғ ишлаб чиқариш технологиясини ўрганган. Шундан сўнг, бу лойиҳа устида тинимсиз иш олиб борган.       Бироқ кичик завод учун кредит олиш масаласи ҳа деганда ечим топавермаган. ЎзЛиДеП фаоллари аралашувидан сўнг муаммолар тезда бартараф этилган.

“Ниҳоят O‘zLiDeP кўмагида шу йилнинг январь ойида АТБ “Асакабанк”нинг Термиз филиали томонидан 250 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди. Ҳозирда ушбу маблағ ҳисобига Хитой давлатидан замонавий технологиялар олиб келишни режалаштиряпмиз. Агар ушбу технологияларни ўрнатсак бир суткада 7 тонна маҳсулот ишлаб чиқарадиган кичик заводимиз ишга тушади. У ерда узум, қовоқ данаги, аччиқ бодом ва кунбоқар мағзидан ёғ ишлаб чиқарилиб, қадоқланади”, – дейди Р.Пардаева.

Тадбиркорнинг айтишича, заводда махсус лаборатория ҳам ташкил этилиб, маҳсулотлар сифати назорат қилиб борилади. Корхонада турмуш ўртоғи, фарзандлари билан бирга тумандаги 60 нафар киши ҳам доимий иш ўрнига эга бўлишади.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    4045
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+