“Оққўрғон”да 995 хонадон ва 4 фермер хўжалиги сувсиз қолди. Депутат муаммони ҳал этди!

28.03.2019, 18:00

“Оққўрғон”да 995 хонадон ва 4 фермер хўжалиги сувсиз қолди. Депутат муаммони ҳал этди!

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги “Оққўрғон” маҳалласи аҳолиси шу пайтга қадар томорқаларини Қумқўрғон каналидан сув келиб қуйиладиган Р-2 катта ариғидан суғоришар эди. Бироқ ариқ ён атрофига ўзбошимчалик билан экилган турли дарахтлар, ноқонуний қурилган иморатлар сув йўлини тўсиб қўйди. Натижада 995 хонадон ва 4 фермер хўжалиги сувсиз қолди.

Маълум бўлишича, шу ҳудудда яшовчи фуқаролар Р-2 катта ариғини қазишда кўмак сўраб, тегишли жойларга кўп маротаба мурожаат қилган. Лекин барча ҳаракатлар самарасиз кетган, натижа бўлмаган. “Отангга бор, онангга бор” деган гап-сўзлардан чарчаган оққўрғонликлар бу масалада охир-оқибат O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Менгбоевдан кўмак сўрашган.

“Халқ вакилининг туман “Сувоқава” ДУКга  юборган депутатлик сўровидан сўнг ҳаракатлар бошланди. Халқ ноиби, фермер ва тадбиркорлар, 3-сектор раҳбари Ш.Мусурмоновлар бошчилигида Қумқўрғон каналидан чиқувчи, узунлиги 2 км масофадаги ариқни қазиш ишлари бошлаб юборилди”, – дейди “Оққўрғон” маҳалласи фаолларидан бири.

Яна бир гап. Бу каби муаммолар фақат ушбу ҳудуд аҳлини эмас, балки “Қоқайди” МФЙ аҳолисини ҳам қийнаб келмоқда. Маҳалла фаоли Бахтиёр Қулматовнинг айтишича, аҳоли ичимлик сувини 2-3 км масофадан ташиб келар экан.   

“Кўп йиллардан буён сув муаммоси билан курашиб келамиз. Ичимлик суви йўқ, сув тармоғи тўғрисида эса унутиб ҳам қўйдик. Аслида, муаммонинг ечими 75 метр полиэтилин трубасини ётқизиш билан ҳал этилади. Аммо муаммо ечимини ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмаяпти. Халқ вакилининг маҳалламизга ташрифидан сўнг муаммойимиз жойида ҳал бўлди”, – дейди “Истиқлол” кўчасида яшовчи Б.Қулматов.

 O‘zLiDeP Сурхондарё

вилоят Кенгаши  

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Баходир 2019-03-29 15:12:50

Шунака ишлани купро килиб туриш кере ва ахолини муаммоларин эшитиб конун доирасида хал килиш кере. Халкдан дуо осек хаммани иши яхши юради ва ишда барака булади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+