Боғотда спортнинг cамбо тури бўйича мусобақа ўтказилди

31.03.2019, 11:09

Боғотда спортнинг cамбо тури бўйича мусобақа ўтказилди

Боғот тумани Ашхобод маҳалласидаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактабида спортнинг cамбо кураш тури бўйича мусобақа ўтказилди.

O‘zLiDeP туман Кенгаши, Болалар -ўсмирлар спорт мактаби, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада вилоятнинг Урганч шаҳри ва Боғот, Урганч, Шовот туманлари ёшлари гиламга тушди.

–200 нафардан ортиқ ёшларни жамлаган мазкур мусобақада миллий курашимизнинг нафақат воҳамизда, балки чекка туманларда ҳам нечоғлик ривожланганини гувоҳи бўлдик, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши масъул ходими Полвон Рўзибоев. – Бугунги мусобақа ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, ўқувчи-ёшлар орасида самбо кураш спорт турини янада ривожлантиришга ва соғликларини мустаҳкамлашга катта ёрдам беради.

–Ҳар йили мунтазам равишда ўтказиб келинаётган бу каби  мусобақаларда ўқувчилар қамрови йил сайин ошиб бормоқда. Қизларимиз ҳам миллий курашга катта қизиқиш билдиришмоқда. Республика миқёсидаги мусобақаларда ҳам кўплаб ёшларимиз фаҳрли ўринларни эгаллаб келмоқда, – дейди Урганч шаҳридан Самбо спорт устаси Умрбек Мадаминов.

Якуний натижаларга кўра, қизлар ўртасида тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Солияжон Саъдуллаева 1-ўринни қўлга киритди.

–12 ёшимдан буён самбо билан шуғулланиб келаман. Ота-онам, устозим ҳам менга катта ёрдам берадилар. Спорт билан шуғулланган инсон нафақат соғлом бўлади, балки ўзига бўлган ишончи янада ошади. Шу боис, тенгдошларимни спорт билан шуғулланишга жалб қиламан, – дейди мусобақа ғолибаси С.Саъдуллаева.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан димлом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Маҳмуджон МАШАРИПОВ,

O’zLiDeP Боғот туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1044
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+