“Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури асосида ўз бизнесини йўлга қўйган М.Қаршибоева тадбиркорликка қизиқиши бўлган қизларга мастер-класс ўтди

31.03.2019, 11:13

“Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури асосида ўз бизнесини йўлга қўйган М.Қаршибоева тадбиркорликка қизиқиши бўлган қизларга мастер-класс ўтди

O`zLiDeP Жомбой туман Кенгаши Жомбой маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Ёшларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлашда муҳим омилдир” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури доирасида 80 млн. сўм кредит олиб тикувчилик цехини очган тадбиркор Мафтуна Қаршибоева бизнесини бошламоқчи бўлган ёш қизларга ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб берди.

Шундан сўнг партия фаоллари тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар, кредит олиш тартиб қоидалари, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, гаров таъминотининг турлари, солиқ тизими ҳамда гаров ҳужжатларини расмийлаштириш тартиблари ҳақида иштирокчиларга кенгроқ  маълумотлар беришди.

“Бизнинг аёлларимиз қадимдан тадбиркор бўлишган. Ёши катта онахонлардан сўрасангиз улар бичиш тикишни ўзлари қилишган. Ҳар бир аёл сузана, ёстиқ, қоқма тўқиш ва тикишни  билган. Ҳаттоки, мато қолдиқларини ташламасдан улардан қуроқ қилиб турли кўрпа-кўрпача ва дастурхонлар қўйингки, санъат асарларини яратишган”, – дейди O`zLiDeP Жомбой туман Кенгаши аппарат раҳбари З.Юсупова.

“Шунингдек, уйларида қора моли бор аёллар сут-қатиқ, қурит, қаймоқ тайёрлаб бозорда сотиш эвазига рўзғорини бир томонини кўтаришган. Бугунги қизларимизга ҳам ҳеч бўлмаса, онахонларимиздек “эпли” бўлишни ўргатишимиз керак”, – деб қўшимча қилди у. 

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O`zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    362
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ташанов Яздон Самарқанд вилоят Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари2019-04-03 14:02:54

“Ёшларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлашда муҳим омилдир” мавзусида ўтказилган мулоқотлар ёшларда катта қизиқиш уйғотиб уларнинг касбий тайёргарлик бўйича кўникмаларини оширишда хизмат қилади


Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2019-04-02 13:50:24

Ўтказилиб келинаётган хар бир сохадаги махорат дарслари яхши натижа беради. Минг бор эшитгандан бир бор кўрган яхшидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+